Бугун Ўзбекистон U-19 Саудия Арабистони билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
28 апр 2016
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун Саудия Арабистони U-19 терма жамоаси билан биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси айни пайтда Саудия Арабистонида йиғин ўтказмоқда. Ўқув-машғулот йиғинлари доирасида Саудия Арабистони ёшлар терма жамоасига қарши икки бор ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Саудия Арабистони U-19 – Ўзбекистон U-19 ўртасидаги дастлабки учрашув бугун, 28 апрель куни ўтказилади. Иккинчи баҳс 30 апрель санасига мўлжалланган. Ҳар икки учрашув Саудия Арабистони вақти билан соат 18:45да (Тошкентда 20:45) бошланади.

Ўртоқлик ўйинлари Саудия Арабистон қироллигининг Ал-Хобар шаҳрида бўлиб ўтади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia