Бугун Ўзбекистон U-18 термаси Туркия билан баҳс олиб боради

Sherzod Nurmatov
15 июн 2023
Ўзбекистон U-18 терма жамоаси июнь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.

Фарҳод Нишонов бошқарувидаги жамоа бугун йиғин доирасида Туркияга қарши илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўзбекистон – Туркия

15 июнь. "Локомотив" стадиони. 19:00

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги навбатдаги назорат баҳси 19 июнь куни ўтказилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia