

Бугун маҳаллий вақт билан 19:15да (Тошкентда 21:15 бўлади) Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказади. Машғулот "Қатар СК" стадионида бўлиб ўтади ва 1 соат давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Жанубий Корея ўртасидаги ўйин 13 январь куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади. Баҳс "Суҳайим бин Ҳамад" стадионида бўлиб ўтади.



