

Терма жамоамиз Беларусь чемпиони Солигорскнинг "Шахтёр" клуби билан тўқнаш келади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади. Маълумот учун, "Шахтёр" сафида ўзбекистонлик Шаҳзод Убайдуллаев фаолият олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 12 февраль куни терма жамоамиз "Зенит" билан назорат учрашуви ўтказиб 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. 15 февралда эса Иордания терма жамоаси 2:0 ҳисобида таслим этилганди.




