Бугун ўша эски тўқнашув
23 мар 2014 07:00
Янгиликлар
Бугун ўша эски тўқнашув
Яна эски мавзу. Яна ўша ўйин. Яна эски баҳс ва мунозаралар давом этади. "Реал" - "Барселона" ўйини олдидан ва кейин ҳам бу тортишувлар давом этаверади. "Эль-класико" бугун тунда футбол ишқибозлари диққат марказида бўлиши табиий. Бу жамоаларнинг минг-минглаб ишқибозлари дунёнинг барча чеккаларидан кўплаб топилади. Бу ўйинда кўпчилик айтадигандек, футбол мухлислари иккига бўлинишади. Барча эмас, кўпчилик. Хуллас бугун Испанияда катта футбол.
"Реал" мавсумни жуда тартибли ўтказмоқда. Карло Анчелотти жамоаси чемпионатда карвонбошчилик қилмоқда. ЕЧЛдаги юриши давом этмоқда. Бир сўз билан айтганда, "Реал"нинг ишлари жойида ва улар бу баҳсга ортиқча камчиликларсиз етиб келишди. "Барселона"да бироз бошқача. Херардо Мартино шогирдларининг ишлари "5" эмас. Мавсумни барқарор ўтказа олмаётган "Барса" чемпионатда учинчи ўринда бормоқда. Бу ҳолатни кўпчилик мураббийнинг тажрибасизлигидан деб айтмоқда. Балки. Бу иккала жамоа ҳам мавсумни янги мураббийлар билан бошлашди. Иккала клубда ҳам бир вақтда ўзгаришлар амалга оширилди. Фарқи шундаки, Карло Анчелотти бой тажриба эга мутахассис. Мартино учун эса европа бегона жой ва керакли тажрибани тўплаш учун унга вақт керак бўлади. Лекин шуни унутмаслик керакки, биринчи даврадаги баҳсда Мартино жамоаси Карло Анчелотти жамоасини мағлуб этишни уддасидан чиққан эди. Лекин кейинчалик жамоа ўз ўйинини йўқотди ва бирин-кетин очколарни бой берди. Ҳозирда Каталония клуби "Реал"дан тўрт очкога ортда қолмоқда. Ушбу баҳс том маънода "Барселона"ни чемпионлик пойгасидаги тақдирини ҳал этиб бериши кутилмоқда.
Бу ўйинда фаворитни аниқлаш қийин иш. Гарчи "Реал"да ҳаммаси аъло даражада кетаётган бўлсада, бу баҳс фаворити сифатида айнан қайсидир жамоани кўрсатиш ноўрин бўлса керак. "Эль-класико"да барча нарса бўлиши мумкин. Бу ўйинда ҳар доим имкониятлар тенг тақсимланиб келади.
Бу баҳс персонал футболчилар учун ҳам ўзгача аҳамиятга эга. Роналдо - Месси. Бэйл - Неймар. Рамос - Пике.
Бу посбонларга қийин бўлиши табиий. Месси - Неймар ва Роналдо - Бэйл каби футболчиларнинг зарбаларини бартараф этиш ҳар қандай дарвозабонлар учун ҳақиқий бош оғриқ
Бу иккала футболчини ушбу муҳим ўйинда хато қилишга ҳаққи йўқ
Кўп нарса айнан шу футболчиларга боғлиқ
Сўнгги йиллардаги Роналдо - Месси қарама-қаршилигининг энди иккинчи қисми Бэйл - Неймар тўқнашуви давом эттиради. Бу иккала чарм тўп усталари ушбу мавсумдан бошлаб бу жамоалар либосини кийишди. Жуда катта пул миқдорига ўтган икки футбол юлдузларини солиштиришлар давом этмоқда. Бу ўйинда айнан Роналдо - Месси ва Бэйл - Неймар қарама-қаршилиги ҳам мухлислар эътиборида бўлади.
Ушбу "тўртлик" кечанинг асосий юлдузлари
Бэйл чемпионатда - 10 гол ва 12 голли пасни амалга оширди.
Неймар эса - 7 гол ва 8 марта голларга ҳаммуаллифлик қилган.
Бу борада Гарет Бэйл Неймарни ортда қолдирмоқда.
Роналдо ҳам Мессини бу борада енгиб турибди. Ҳозирда португалиялик футболчи чемпионатда 25 гол киритган ва 8 бор голларга ҳаммуаллифлик қилган. Месси эса 18 марта рақиб дарвозасига йўл топган ва 10 бора жамоадошлари голларига ассистентлик қилган.
Бу тўқнашув ҳақида кўп ёзиш, гапириш ва баҳслашиш мумкин. Бу жуда узун мавзу. Тарихий беллашув. Бугун футбол дурдоналаридан бири дея эътироф этилаётган ушбу ўйиннинг яна биттасига гувоҳ бўламиз.
"Эль-класико" чақалоқлари таркиби
Учрашувни Альберто Ундиано Мальенко бошқариб боради. Ушбу рефери шу пайтгача олти бор "эль-класико" баҳсларини бошқариб борган. Ундиано Мальенко бошқарган ўйинларнинг фақатгина биттасида "Реал" ғалаба қозонган. "Барселона" эса тўрт бор "Реал"ни мағлуб этган ва бир марта ғолиблар номи аниқланмай қолган. Демак статистика шундай дейдики, Мальенко "Барселона" учун "яхши", "Реал" учун "ёмон" танлов.
Испания чемпионати, 29-тур ўйини.
"Реал" - "Барселона" (01:00 "НТВ-ПЛЮС Футбол2" LIVE)
"Сантьяго Бернабеу".
Тахминий таркиблар:
"Реал": Лопез, Рамос,Пепе, Марсело, Карвахаль, Алонсо, Ди Мария, Модрич, Роналдо, Бэйл, Бензема.
"Барселона": Вальдес, Пике, Маскерано, Альба, Алвеш, Хави, Иньеста, Бускетс, Санчес, Месси, Неймар.
Шаҳбоз Беғамов
Фикрлар