

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Виктор Жалилов қўл остидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан куч синашади. Учрашув "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.
Ушбу жамоалар ўртасидаги илк учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди.
Ўйин соат 19:00да бошланади. Учрашувга кириш бепул. Барча мухлисларни "Пахтакор" стадионига таклиф этиб қоламиз.



