UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  10 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  37 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  4 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Бугун "мажбурий таътил"даги рекордчи Игнатий Нестеров 36 ёшга тўлди Янгиликлар

Бугун "мажбурий таътил"даги рекордчи Игнатий Нестеров 36 ёшга тўлди

Футболчилар, мураббийлар, соҳа мутахассислари, умуман ўзбек футболига алоқадор инсонларни таваллуд айёми билан қутлашда давом этамиз.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, кўплаб рекордлар соҳиби тажрибали дарвозабон, 13 карра мамлакат чемпиони Игнатий Нестеров ўзининг 36 ёшини нишонламоқда. Ҳеч бир футболчи Нестеров сингари 13 марта Ўзбекистон чемпиони бўлмаган. Бу борада иккинчи ўринда 12 та чемпионлик билан Темур Кападзе боряпти. Сервер Жепаров 10 та олтин медаль билан кучли учликка якун ясаган. Игнат қайд этган бундай рекордлар ҳали бисёр. Бунга ҳали яна тўхталамиз.



Игнатий Нестеров 17 ёшида Самарқанднинг "Динамо" клуби таркибида Ўзбекистон чемпионати олий лигасида дебют қилган. Орадан бир йил ўтиб, аниқроғи 2002 йилда у орзусидаги клуб - "Пахтакор" билан шартнома имзолади. Нестеров бир йил ичида "Пахтакор"нинг биринчи рақамли посбонига айланди. Мутахассислар уни "Пахтакор"нинг барча даврлардаги энг яхши беш нафар дарвозабони сафига киритган. Игнатийнинг исм-шарифи Юрий Пшеничников (1960-1967, 1972), Николай Любарцев (1966-1971, 1975-1976), Александр Яновский (1979-1986) ва Павел Бугало (1992-1999) билан бир қаторда эътироф этилади.

Бугунги кун қаҳрамони дарвозабонлар орасида Ўзбекистон чемпионатларида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланади. 17 ёшида олий лигада дебют ўйинини ўтказган Нестеров 400лик маррани забт этган илк дарвозабонга айланган. Айни пайтда унинг ҳисобида жами 418та учрашув бор. Мана шу ўйинларнинг 221тасида у ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



Нестеров 5 та Осиё Кубогида майдонга тушган қитъанинг ягона футболчиси ҳисобланади. У 2004, 2007, 2011, 2015 ва 2019 йиллардаги қитъа Кубогида ўйнаган. Бундай натижага сариқ қитъанинг ҳеч бир футболчиси эришмаган. Шунингдек, Нестеров бу йил БАА яшил майдонларида ўтган Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси рекордини ҳам такрорлади. Гап шундаки, Осиё Кубогида терма жамоамиз сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи Тимур Кападзе ҳисобланарди. Унинг ҳисобида 17 та ўйин бор эди. Нестеров 1/8 финал доирасидаги Австралияга қарши кечган учрашувда 17-ўйинида майдонга тушди. Одил Аҳмедов ва Анзур Исмоилов ҳисобида 13 та ўйин бор.

Осиё Кубокларида энг кўп майдонга тушган ўзбекистонлик футболчилар:


Тимур Кападзе, Игнатий Нестеров - 17 тадан ўйин
Сервер Жепаров - 15
Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов - 13
Александр Гейнрих - 12
Максим Шацких, Санжар Турсунов - 10
Виталий Денисов, Виктор Карпенко - 8

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўзбекистон кубоги финалларида энг кўп иштирок этган дарвозабон ҳам айнан Игнатий ҳисобланади. Нестеров ҳисобида 11 та финал бор. У дарвозабонлар орасида Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиш бўйича рекордчи саналади. Нестеров 11 маротаба кубокни боши узра баланд кўтарган. Шунингдек, тажрибали посбон учта жамоа ("Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив") сафида кубок финалида ўйнаган ва барча клублари билан Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган ягона дарвозабондир. Игнатий Ўзбекистон кубоги финалларида ўз дарвозасидан 10 та гол ўтказиб юборган.



Денис Иванков, терма жамоа дарвозабонлари мураббийи

- Авваламбор, Нестеровга каттадан-катта раҳмат айтиш лозим. Игнатийга унинг профессионаллиги, ишга бўлган муносабати, ўйинлари, сейвлари ва Ватан учун қилган меҳнатлари учун ташаккур! Умид қиламанки, унинг дисквалификация муддати белгиланганидан кам бўлади. Нестеровнинг терма жамоадаги фаолиятини тугатиш қарори аламли мағлубиятдан кейинги қизишиб кетиш натижасида айтилган гап деб қабул қиламан. Ҳали шошмаслик керак. Балки эртага ҳаммаси бошқача тус олиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Игнатий олқишларга лойиқ дарвозабон. Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш ҳамкасбимни бугунги таваллуд айёми билан Ўзбекистондаги барча дарвозабонлар номидан табриклайман!



Маълумот учун, Игнатий Нестеров фаолияти давомида “Самарқанд-Динамо” (2001), “Пахтакор” (2002-2009), “Бунёдкор” (2009-2013), “Локомотив” (2014-2018), “Оҳод” (Саудия Арабистони) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Фурсатдан фойдаланиб, Игнатий Нестеровни бугунги таваллуд айёми билан сайтимиз ижодий гуруҳи ҳамда унинг мухлислари номидан муборакбод этамиз. Ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда футболдан бироз йироқда бўлиб турган дарвозабонимизга тезроқ яшил майдонга қайтишини тилаймиз.


Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика