

Ушбу танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда ҳар бир жамоа чемпионатнинг иккинчи даврасига жиддий ҳозирлик кўрмоқдда.
Амалдаги чемпион "Локомотив" футболчилари "Қўқон-1912"га қарши синов-назорат баҳсида майдонга тушади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Баҳс ТТЙМИ стадионида соат 17:00да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” футболчилари бундан олдинги назорат беллашувида Бекободнинг “Металлург” жамоасига 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишганди.



