Бугун ЖЧ-2022 учун қуръа ташланади

Aziz Tukhtamuradov
1 апр 2022
Бугун Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш маросими ташкил этилади.

Ҳозирча ЖЧда қатнашувчи 29 та терма жамоанинг номи аниқ бўлиб улгурган. Яна учта йўлланма эгаси июнь ойидаги плей-офф баҳсларида маълум бўлади. 

Қуръа ташлаш маросими бугун бизнинг вақтимиз билан соат 21:00да бошланади. Жаҳон чемпионати шу йил 21 ноябрь - 18 декабрь кунлари Қатарда ўтказилади. 

Қуръа учун терма жамоалар қуйидагича саватчаларга ажратилган: 

Биринчи саватча: Қатар (мезбон), Бразилия, Бельгия, Франция, Аргентина, Англия, Испания, Португалия.

Иккинчи саватча: Нидерландия, Дания, Мексика, Германия, АҚШ, Уругвай, Швейцария, Хорватия.

Учинчи саватча: Сенегал, Эрон, Япония, Марокаш, Сербия, Польша, Жанубий Корея, Тунис.

Тўртинчи саватча : Камерун, Канада, Эквадор, Саудия Арабистони, Гана, Перу/Австралия/БАА терма жамоаларидан бири, Коста-Рика ёки Янги Зеландия, Шотландия/Украина/Уэльс терма жамоаларидан бири. 


Сиз учун қайси гуруҳ қизиқ бўлган бўларди? Тахминларингизни ёзиб қолдиринг. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia