Бугун футбол. Сафарда ютмаган "Пахтакор" ўз майдонида ютқазмаётган "Металлург" меҳмони бўлади
19 апр 2018 12:40
Янгиликлар
Бугун футбол. Сафарда ютмаган "Пахтакор" ўз майдонида ютқазмаётган "Металлург" меҳмони бўлади
Турнир жадвалида "Пахтакор" 12 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. "Металлург" ҳисобида 9 очко бор ва бекободликлар 5-ўринни эгаллаб туришибди.
Ҳозирча олтита ўйинда майдонга тушган "Пахтакор" шундан тўрттасида ғалаба қозонди ва барча ғалабалар уйдаги баҳсларда қўлга киритилди. Қизиғи шундаки, "Пахтакор" ҳали сафарда ғалаба нашидасини сургани йўқ.
Агар бугун Шота Арвеладзе шогирдлари Бекободда зафар қучса бу жамоанинг сафардаги илк уч очкоси бўлади.
Биласизми? "Пахтакор" ҳали сафарда гол ургани йўқ, чунки "Бунёдкор" ва "Бухоро" билан кечган баҳсларда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Қолаверса, "Пахтакор" сафарда икки бор пенальти тепишга муваффақ бўлди, бироқ иккаласидан ҳам фойдалана олмади.
"Металлург" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа мавсумнинг кетма-кет бешта ўйинида ютқазмади: учта дуранг ва икки ғалаба. "Металлург" бу йил ўз майдонида анча яхши ҳаракат қилмоқда. Жамоада тўплар нисбати 3-0, демак "Металлург" ўз уйида ҳали гол ўтказгани йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар