UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  3 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - АГМК Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - АГМК

Бугун Суперлиганинг 17-тур баҳсларига старт берилади. "Қўқон-1912" ўз майдонида АГМК билан куч синашади.

Турнир жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, "Қўқон-1912" 18 очко тўплаган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. АГМК ҳисобида эса 14 очко бор ва бу жамоа 11-ўринга тушиб қолган. Охирги ўриндаги "Нефтчи" билан АГМКни 7 очко ажратиб турибди.

Ҳозирги пайтда иккала жамоанинг ҳам ишлари беш эмас. Хусусан қўқонликлар охирги бешта ўйиннинг фақат биттасида ғалабага эришиб, тўрт марта имкониятни бой беришди. АГМК эса охирги бешта ўйиндан тўрттасида мағлуб бўлган ҳолда бир марта дуранг ўйнади.

"Қўқон-1912" бунгача ўз майдонида 8та учрашувда майдонга тушиб, шундан фақат учтасида ғалабага эришди. Жамоа ўз майдонида "Навбаҳор", "Бунёдкор" ва "Металлург" клубларидан устун келган. Яна бир факт шуки, қўқонликлар уйда "Локомотив" ва "Қизилқум"га қарши имкониятни бой берган ўйиндан сўнг бош ҳакамлар четлатилган.

Бир қарашда АГМКда муаммо йўқдек. Лекин натижалар ҳа деганда ижобий бўлавермагач, клуб раҳбарияти россиялик мураббий Виктор Кумиковни ишдан бўшатди. Шундан сўнг жамоани Бахтиёр Ашурматов қабул қилиб олди ва ҳозирча олмалиқликлар бу мураббий қўл остида ғалаба қозонишгани йўқ.

Ашурматов бошчилигидаги жамоа Суперлигада уч бор майдонга тушиб, битта ўйинда дурангга эришди ва икки бор мағлуб бўлди. Умуман олганда, АГМК охирги марта 11-турда сафарда "Металлург" устидан зафар қучиб қайтган.

Биласизми? АГМК шу пайтгача мавсум бошидан бери фақат учта ўйинда ғалабага эришган. Жамоа сафарда "Нефтчи" ва "Металлург"ни мағлуб этиб қайтган бўлса, ўз майдонида "Локомотив"дан кичик ҳисобда устун келган.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика