UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилади.

Турнир жадвалида 37 очко билан иккинчи ўринда бораётган "Локомотив" Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади. "Қизилқум" ҳисобида 18 очко мавжуд бўлиб, бу жамоа турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди. 

Бугунги беллашув ҳар икки жамоа учун муҳим. Негаки "Локо" иккинчи ўринни сақлаб қолиш учун курашаётган бўлса, "Қизилқум" хавфли зонани тарк этиш мақсадида баҳс олиб боради. Шу боис ҳам бугун Навоийда қизиқарли тўқнашув кечиши кутиляпти. 

Иккинчи давра бошланганидан бери "Локо" сафарда ғалаба қозонгани йўқ. Жамоа охирги марта биринчи давранинг 10-турида "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Шундан бери "темирйўлчилар" сафарда бешта ўйин ўтказиб, икки бор мағлубиятга учрашди ва уч марта дуранг қайд этишди. 

"Локомотив"нинг охирги уч ўйини дуранг натижа билан якун топди. Уйда "Металлург", сафарда "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" жамоалари билан 1:1 ҳисоби қайд этилди.

"Қизилқум"га келсак, бу жамоа иккинчи давра стартидан бери фақат иккита беллашувда зафар қучди. Навоийликлар ҳам охирги учта ўйинда ғалаба қозона олишмади. Жамоа "Сурхон" ва "Бунёдкор"га имкониятни бой бериб, ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнади. 

Навоийда кечган охирги 5 учрашув

2018. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:3

2017. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:2

2016. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:1 

2015. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:2 

2014. "Қизилқум" - "Локомотив" 2:3

Навоийда бўлиб ўтган охирги бешта учрашувнинг ҳаммасида "Локомотив" ғалаба билан қайтган. "Қизилқум" ўз майдонидаги охирги тўрт ўйиндан бери "Локо"га гол ура олмаяпти. Бу мавсум биринчи даврада бўлиб ўтган баҳсда ҳам "Локо" ғалаба қозонган - 3:1.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика