Бугун футбол. "Қизилқум" - "Андижон"
06 июл 2020 14:56
Янгиликлар
Бугун футбол. "Қизилқум" - "Андижон"
Бу йилги Суперлигада ҳозирча ғалаба қозонмаган "Қизилқум" ва "Андижон" ўзаро баҳс олиб боради. Турнир жадвалида "Қизилқум" атиги бир очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди. "Андижон" эса 4 очко жамғарган ва 11-поғонада боряпти.
Айтиб ўтганимиздек, ҳар икки жамоа ҳозиргача ғалаба қозонгани йўқ. "Қизилқум" ўзининг 1 очкосини сафарда "Машъал" билан ўйинда қўлга киритган. Дарвоқе бу жамоа охирги тўртта ўйинда кетма-кет мағлубиятга учради. Тачмурад Агамурадов шогирдлари АГМК, "Қўқон-1912", "Пахтакор" ва "Локомотив" билан кечган баҳсларда мағлуб бўлишди.
"Андижон" эса ҳозирча тўрт марта дуранг ўйнаб, уч бор мағлуб бўлган. "Бургутлар" охирги тўртта баҳснинг учтасида дуранг қайд этишди. Жамоа "Бухоро", "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаб, ўз майдонида "Металлург"га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. "Андижон" мавсумни кетма-кет икки мағлубият билан бошлаганди. Охирги иккита учрашувда дуранг қайд этди.
Бугунги тўқнашувда ким ғалаба қозонса жорий мавсумдаги илк уч очкосини қўлга киритади.
P.S. "Қизилқум" - "Андижон" учрашувини соат 20:00дан бошлаб "Оилавий" каналида тўғридан тўғри кузатиб боринг.
|
Қизилқум Шерали Жўраев - 69' |
Суперлига. 8-тур 06/07/2020, 20:00 1
:
1
Тугади
|
Андижон Сирож Мелиев - 90' |
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар