Бугун футбол. Ўз майдонида гол ўтказмаётган "Бухоро" АГМКни қабул қилади

Xayrulla Xoliqov
19 апр 2018, 14:54
Бугун Суперлиганинг 7-тур баҳсларига старт берилади. "Бухоро" ўз майдонида Олмалиқ шаҳрининг АГМК клубига қарши баҳс олиб боради.

Турнир жадвалида "Бухоро" 12 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. АГМК ҳисобида 8 очко бўлиб, улар 6-ўринда бормоқда. "Бухоро" бунгача ўтказилган уйдаги ҳамма учрашувларда ғалаба қозонди. Бухороликлар уйда "Қўқон-1912", "Сўғдиёна" ва "Пахтакор"дан устун келишди. 

Қизиғи шундаки, "Бухоро" ўз майдонида ҳали гол ўтказгани йўқ. Тўплар нисбати 5-0. Жамоа охирги иккита ўйинини 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади. 

Биласизми? АГМК охирги уч ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Виктор Кумиков шогирдлари уйда "Локомотив" ва сафарда "Нефтчи"ни мағлуб этишди. Шунингдек, "Қўқон-1912" билан 0:0 ўйнашди. 

Бугун Бухорода қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. "Бухоро" ўз майдонида ҳужумкор ўйин кўрсатиши табиий. Аммо АГМК ҳам яхши таркибга эга ва уларда бўйдор футболчилар кўп. Имкониятлар борасида тенг дея оламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia