UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  204 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Бугун футбол. Олтита ҳакам ишлайдиган ўйинда ким ғолиб бўлади? Янгиликлар

Бугун футбол. Олтита ҳакам ишлайдиган ўйинда ким ғолиб бўлади?

Бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финалидан ўрин олган "Локомотив" ва "Насаф" ўртасида дастлабки учрашув бўлиб ўтади.

ТТЗдаги "Локомотив" стадионида кечадиган баҳс 19:30да бошланади. Куни кеча Кубокнинг ярим финал нариги жуфтлигида "Бунёдкор" - "Динамо" баҳси бўлиб ўтди ва унда 0:0 ҳисоби қайд этилди. 

Бугунги ўйиннинг энг муҳим жиҳатларидан бири майдонда олти нафар ҳакамнинг ишлаши бўлади. Биз ҳам Европадан андоза олган ҳолда Кубок ўйинида дарвоза ёнида турадиган ҳакамлар хизматидан ҳам фойдаланамиз. Бош ҳакам вазифасини Равшан Эрматов бажаради. Абдулҳамид Расулов билан Жаҳонгир Саидов қанотларда кўмак беришади. Дарвозалар ёнида эса Валентин Коваленко билан Илгиз Танташев ишлашади. Руслан Серазитдинов захира ҳаками вазифасини бажаради. 

Бундай ҳол Ўзбекистонда биринчи бор кузатилаётгани йўқ. Аввалроқ биринчи лига вакили "НБУ-Осиё" иштирокидаги ўйинда ҳам олтита ҳакам ишлаганди. Лекин бугунгиси жуда қизиқ ва кўпроқ эътиборга молик бўлса керак. Негаки ўйин аҳамияти юқори, майдонда "Локомотив" ва "Насаф" клублари баҳс олиб боришади, бўлиб ҳам Кубокнинг ярим финал учрашуви.


1/2 финалга ким қандай етиб келди? 

"Локомотив" бу йил Ўзбекистон Кубогидаги иштирокини ним чорак финалдан "Қизилқум"га қарши бошлади. Биринчи ўйинда "Локо" ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозониб, жавоб баҳсида дуранг қайд этди. Чорак финалда эса жамоа икки ўйин натижасига кўра "Бухоро"дан устун келди. 

1/8 финал

"Локомотив" - "Қизилқум" 5:0 

"Қизилқум" - "Локомотив" 1:1 

1/4 финал

"Бухоро" - "Локомотив" 0:0

"Локомотив" - "Бухоро" 3:0 

"Насаф" эса мусобақага 1/16 финалдан киришди. Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида кечган баҳсда "Локомотив-БФК" 7:0 ҳисобида мағлуб этилди. Кейинчалик иккита учрашувдан иборат баҳслар бошланди ва "Насаф" дастлаб "Пахтакор"ни, сўнгра "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборди.

1/16 финал 

“Локомотив-БФК” - “Насаф” 0:7

1/8 финал 

"Пахтакор" - "Насаф" 0:3 

"Насаф" - "Пахтакор" 1:0 

1/4 финал 

"Насаф" - "Қўқон-1912" 4:1 

"Қўқон-1912" - "Насаф" 2:2


Кубокда кимлар нечта гол урди?

"Локомотив" бу йил ҳисобидан Кубокда ҳозирча тўртта ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 9та гол урди. Жалолиддин Машарипов ва Диёр Туропов ҳозирча иккита гол билан "темирйўлчилар" тўпурари бўлиб туришибди.

Кубокда гол урган футболчилар: 

Жалолиддин Машарипов - 2

Диёр Туропов - 2

Марат Бикмаев - 1

Мурод Бобожонов - 1

Садриддин Абдуллаев - 1

Азиз Амонов - 1

Сардор Мирзаев - 1

"Насаф" эса рақибига қараганда битта кўп ўйин ўтказган, чунки жамоа ўз иштирокини 1/16 финалдан бошлаган. Шу боис ҳам урган голлари кўпроқ - 17та. Агар биргина "Локо-БФК" дарвозасига киритилган еттита голни ҳисобга олмасак, "Насаф" буёғига тўртта ўйинда 10та гол урган бўлиб чиқади. 

"Насаф"нинг Кубок ўйинларидаги энг яхши тўпурари Шаҳбоз Эркинов. Унинг ҳисобида бешта гол бор. Кейинги ўринда тўртта гол билан Баҳром Абдураҳимов бормоқда. Қизиғи шундаки, Абдураҳимов "Пахтакор" ва "Қўқон-1912" дарвозасига иккитадан тўп киритган. Учинчи ўриндаги Дилшод Раҳматуллаев ҳисобида эса иккита гол бор.


Кубокда гол урган футболчилар: 

Шаҳбоз Эркинов - 5

Баҳром Абдураҳимов - 4

Дилшод Раҳматуллаев - 2

Бобир Абдухолиқов - 1

Шерзод Аъзамов - 1

Драган Черан - 1

Дилшод Хушбаков - 1 

Ислом Кенжабоев - 1

Жасур Ҳасанов - 1 

Бугун кимларни кузатамиз? 

ТТЗда қизиқарли ўйин бўлиши кутилмоқда. Аввалги босқичда иккала жамоа ҳам қийин учрашувни ўтказди. "Локомотив" ўз майдонида "Бухоро"ни фақат қўшимча бўлимлардагина ютди. "Насаф" эса сафарда Қўқон жамоасига 0:2 ҳисобида ютқазаётиб аранг дуранг қилди. Кубок ўйинларидан келиб чиққан ҳолда бугун эътибор кўпроқ "Локомотив"дан Икром Алибоев билан Жалолиддин Машариповга, "Насаф"дан эса Баҳром Абдураҳимов билан Дишод Раҳматуллаевга қаратилади. Бугунг шунингдек, Шуҳрат Муҳаммадиев билан Жасур Ҳасановнинг собиқ клубларига қарши курашига гувоҳ бўламиз. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика