UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  10 18:41Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  52 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  6 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  10 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  14 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  50 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Бугун футбол. “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” Янгиликлар

Бугун футбол. “Навбаҳор” – “Қўқон-1912”

Бугун бўлиб ўтадиган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" баҳси билан Суперлиганинг 15-турига старт берилади.

Хабарингиз бор, терма жамоамизнинг Уругвайга қарши ўртоқлик учрашуви туфайли 14-тур баҳслари номаълум муддатга қолдирилган ва шу боис 15-тур учрашувлари ўтказилади.

Бугун Намангандаги марказий стадион мухлислар билан тўлиб тошиши кутилмоқда. Негаки "Навбаҳор" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Агар биринчи даврада "навбаҳорчилар" сафарда ютқазиб қўйганини ҳисобга олсак, бугунги беллашувда уларни фақат ғалаба қониқтиради.

Турнир жадвалида "Навбаҳор" 3-ўринга кўтарилиб олган ва жуда яхши кетяпти. Рақиб жамоа эса 15 очко билан 8-ўринда боряпти.

Биласизми? "Навбаҳор" охирги тўртта турни қаторасига ғалаба билан якунлади. Жамоа сафарда "Бухоро"ни ютиб келганидан кейин ўз майдонидаги учта беллашувда зафар қучди. Ва энг қизиғи, "Навбаҳор" "Қизилқум", "Металлург" ва АГМК билан бўлган ўйинларда бирорта ҳам тўп тўтказиб юбормади.

Умуман олганда, "Навбаҳор" охирги тўрт учрашувдан бери гол ўтказмаяпти. Тўплар нисбати 8-0.

Факт: "Навбаҳор" ўз майдонида ҳали ютқазмаган. Жамоа беш марта зафар қучган бўлса, икки бор дуранг ўйнаган.

"Қўқон-1912" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа негадир охирги пайтларда ўзини кўрсата олмаяпти. Охирги марта ўз майдонида "Бунёдкор"ни мағлуб этганидан бери бу жамоа бошқа ғалаба қозонмади. Яъни, охирги тўртта ўйиндан иккитаси дуранг ва яна иккитаси мағлубият.

Факт: Қўқонликлар ҳозирча фақат учта ғалабага эришган. Шундан биттаси сафарда "Қизилқум" устидан қўлга киритилган. Иккита ғалаба уйдаги беллашувларда кузатилган: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" билан.

Биласизми? Бу мавсум ҳисобидан "Қўқон-1912" биринчи марта кетма-кет икки бор мағлубиятга учради. Жамоа иккала мағлубиятини ҳам уйда "Бухоро" ва "Қизилқум"дан қабул қилиб олди.  

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика