Бугун футбол. "Металлург" - "Қўқон-1912"

Xayrulla Xoliqov
19 сен 2021, 14:33
Бугун Суперлигада 19-тур баҳсларига старт берилади.

Бекободда "Металлург" - "Қўқон-1912" билан куч синашади. Турнир жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, ҳар икки жамоа кетма-кет ўринларни эгаллаб турибди. "Металлург" 19 очко билан 10-ўринда бораётган бўлса, "Қўқон-1912" 21 очко тўплаган ва 9-ўринни эгаллаб турибди. 

Шундай бўлдики, "Металлург" иккинчи даврани қаторасига тўртта мағлубият билан бошлади. Ва фақат ўтган тур меҳмонда "Андижон" билан ўйинда илк уч очкосига эга чиқди. Қўқонликларга келсак, бу жамоа иккинчи давра бошланганидан бери ҳозирча бир бор ғалаба қозонди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари уйда "Сурхон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. 

Биласизми? "Металлург" охирги марта ўз майдонида 9-тур баҳсида ғалаба қозонган. Ўшанда бекободликлар "Насаф"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишганди. "Қўқон-1912" эса сафарда охирги ғалабасини 10-турда "Локомотив" билан ўйинда нишонлаган. Шундан бери қўқонликлар сафарда 3та ўйинда майдонга тушиб, икки мағлубият ва бир дуранг қайд этишди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia