UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  2 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  0 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  1 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  6 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  1 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  9 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  6 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  12 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  23 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  1

Бугун футбол. "Металлург" - "Насаф" Янгиликлар

Бугун футбол. "Металлург" - "Насаф"

Бугун олий лиганинг 12-тур учрашувларига старт берилади. Турнир жадвалида охирги ўринда бораётган "Металлург" ўз майдонида 2-ўриндаги "Насаф"ни қабул қилади. Ўйин 17:45да бошланади.

Ўйиндан нима кутяпмиз? "Металлург" учун ҳар бир учрашув финалга тенг. Гўёки ҳар бир ўйин охирги умиддек бўлиб кўринмоқда. Чунки жамоа атиги иккита ғалаба билан охирги ўринда боряпти. "Насаф" эса чемпионликка ҳаракат қилмоқда ва бу жамоа ҳам очко йўқотишни хоҳламайди. "Металлург" ўз майдонида "Насаф"га қарши доим муросасиз баҳс олиб боради. Шундай экан, бугун ҳам Бекободда сенсация қайд этилса ажаб эмас. 

Факт: "Металлург" уйдаги ўйинларда 7 очко тўплаган: икки ғалаба, бир дуранг ва икки мағлубият. Тўплар нисбати 8-7. 

Факт: "Насаф" шу пайтгача сафарда иккита ўйинни ютқазган. Жамоа аввалига "Олмалиқ"қа, кейин "Локомотив"га имкониятни бой берган. "Насаф" сафардаги охирги иккита ўйинда дуранг ўйнади. Агар бугун қаршиликлар зафар қучса, бу "Насаф"нинг сафардаги иккинчи ғалабаси бўлади. Жамоа биринчи ғалабасини 1-турда "Қўқон-1912" устидан қўлга киритган. 

Биласизми? "Насаф" охирги бешта ўйиндан бери мағлубиятга учрагани йўқ: уч ғалаба, икки дуранг. Тўплар нисбати 6-2. 

Биласизми? "Металлург" ҳозирча иккита ўйинда зафар қучган ва иккала ғалаба ҳам уйдаги ўйинларда қўлга киритилган: "Шўртан" ва "Сўғдиёна" устидан.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика