UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  0 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  1 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  6 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  6 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  10 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38

Бугун футбол. "Машъал" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Машъал" - "Локомотив"

Бугун муборак шаҳрида Суперлига 22-туридан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади.

Турнир жадвалида ҳар икки жамоа кетма-кет ўринларни эгаллаб турибди. "Локомотив" 27 очко билан 9-ўринда бораётган бўлса, 19 очко тўплаган "Машъал" 10-ўринда бормоқда.

Иккинчи давра бошланганидан бери "Машъал" фақат битта ўйинда ғалабага эришди. Муборакликлар сафарда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтишди. Шундан сўнг жамоа барча ўйинларни бой берди. "Локомотив" эса иккинчи даврада 4 ғалаба ва уч дуранг қайд этди. 

Бугун баҳс "Машъал" учун иккинчи давра ҳисобидан ўз майдонидаги 6-учрашув бўлади. Жамоа бунгача бешта ўйиннинг ҳаммасида имкониятни бой берган. "Газчилар" уйда "Бунёдкор" (1:2), "Сурхон" (0:1), АГМК (0:2), "Қўқон-1912" (1:2), "Пахтакор" (1:4) клубларига мағлуб бўлишди. 

"Локо" иккинчи даврада ҳозирча 6та баҳсда майдонга тушди. Шундан иккитасида ғалаба қозонган "темирйўлчилар" уч бор дуранг ўйнаб битта ўйинда мағлуб бўлишди. "Локомотив" сафарда "Андижон" ва "Бухоро"дан устун келиб, "Металлург", "Қизилқум" ва "Сурхон" клублари билан дуранг қайд этди. 

Тошкентда кечган биринчи давра ўйинида "Машъал" 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб кетганди. Бугун "Локо" ўша мағлубият аламини олишга уриниб кўради. 

Факт: "Локомотив" Муборакда бўлиб ўтган "Машъал"га қарши баҳсларнинг охирги бештасида фақат ғалаба қозонган. 

2017. "Машъал" - "Локомотив" 0:1

2016. "Машъал" - "Локомотив" 0:4

2015. "Машъал" - "Локомотив" 1:3

2014. "Машъал" - "Локомотив" 0:2

2012. "Машъал" - "Локомотив" 1:2

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика