UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  0 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  5 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  6 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  10 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  5 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  2 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  1 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2

Бугун футбол. "Локомотив" - "Нефтчи" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган яна учта учрашув бўлиб ўтади.

Тошкентда "Локомотив" Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади. 

Ўйин 19:00да бошланади. 

Ўйиндан нима кутяпмиз? Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Локомотив"га "Нефтчи" жиддий қаршилик кўрсата оладими? Маълумки, "Локомотив" ўз майдонида кучли футбол намойиш этади. Жамоа аксарият ўйинларни йирик ҳисобда ўз фойдасига ҳал қилиб келмоқда. "Нефтчи"нинг эса сафарда ўйини қовушмаяпти. Хўш, бугун фарғоналиклар "Локо" қаршилигини енга олишадими? 

Факт: "Локомотив" шу пайтгача уйдаги ҳамма ўйинларда ғалаба қозонган. Тўплар нисбати 19-1. Кўриб турганингиздек, жамоа атиги битта гол ўтказиб юборган. "Темирйўлчилар" уйда "Сўғдиёна", "Олмалиқ", "Обод" ва "Қизилқум" каби клубларни гол ўтказмасдан мағлуб этишган. 

Биласизми? "Локомотив" охирги олтита ўйиндан бери мағлуб бўлмай келмоқда. Жамоа тўртта учрашувда ғалабага эришган бўлса, икки марта дуранг ўйнаган. 

Факт: Бугун "Нефтчи" сафарда 7-баҳсини ўтказади. Жамоа аввалги олтита беллашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонган. Фарғоналиклар Жиззахда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтишган. Қолган ўйинларда икки дуранг ва уч мағлубият қайд этилган. "Нефтчи" сафарда ҳозирча 5 очко тўплаган. 

Биласизми? "Нефтчи" бу йил ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Бунга қўлга киритилган атиги икки ғалаба ҳам мисол бўла олади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика