UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  6 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  1 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  15 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  2 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  4 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали ютмаган "Бухоро" кетма-кет учта ғалабага эришган "Сўғдиёна"га қарши Янгиликлар

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали ютмаган "Бухоро" кетма-кет учта ғалабага эришган "Сўғдиёна"га қарши

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 17-тур баҳсларига старт берилади. "Бухоро" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Турнир жадвалининг 13-поғонасида бораётган "Бухоро" 5-ўринга кўтарилиб олган "Сўғдиёна" билан баҳс олиб боради. Шуни айтиш керак, "Бухоро" иккинчи даврада ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ. Жамоа икки бор мағлубиятга учраб, бир марта дуранг қайд этди. 

"Сўғдиёна" эса аксинча, худди "Пахтакор" каби кетма-кет учта ғалабага эришди. Жиззахликлар аввалига "Локомотив"ни 1:0, ундан кейин меҳмонда "Қўқон-1912"ни 2:1 ва уйда "Қизилқум"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. 

"Бухоро" уйдаги ўйинларда очко йиғиш бўйича ҳам қуйида боряпти. Жамоа атиги битта баҳсда зафар қучган ва бу ғалаба биринчи давранинг охирги турида "Андижон" (1:0) устидан қўлга киритилган. Бундан ташқари "Бухоро" уйдаги учрашувларда энг кам гол урган жамоа бўлиб турибди. Тўплар нисбати 4-11. 

Бугунги қарама-қаршиликнинг яна бир эътиборга молик жиҳати Улуғбек Бақоев "Сўғдиёна" бош мураббийи сифатида собиқ жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бу ҳам ўйинга бўлган қизиқишни ошириши шубҳасиз. "Сўғдиёна" шу пайтгача сафар ўйинларида икки бор зафар қучган. Жамоа Қўқонда ғалаба қозонганини юқорида айтиб ўтдик. Яна бир ғалаба Олмалиқда АГМК устидан қўлга киритилган. 

Бугун "Бухоро" ғалаба учун бор кучини ишга солиши шубҳасиз. Йўқса Муҳсин Муҳаммадиев жамоаси хавфли зонада қолиб кетади. Ўз навбатида "Сўғдиёна" иккинчи даврадаги қаторасига уч ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга ҳаракат қилади. 

Coca Cola Суперлигаси. 17-тур. 17 август

«Бухоро» - «Сўғдиёна»

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Олимжон Абдувосилов, Ришат Нўъмонов, Комил Расулов.

Назоратчи: Арслон Ҳотамов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев 

Бошланиш вақти 19:15.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика