UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

Бугун футбол. "Динамо" - "Машъал" Янгиликлар

Бугун футбол. "Динамо" - "Машъал"

Бугун олий лиганинг 15-тур баҳслари давом эттирилади. "Динамо" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади.

"Динамо" мавсумни бир текис ўтказа олмаяпти. Самарқандликлар бир қарасанг сафарда "Нефтчи" мағлуб этиб келишади, бир қарасанг уйда "Қизилқум"га ютқазиб қўйишади. Бугун "Динамо" ўз майдонида еттинчи ўйинини ўтказади. Жамоа шу пайтгача ўзида икки бор ғалаба қозонган. "Динамо" Самарқандда "Шўртан" ва "Бухоро"ни мағлуб этган. 

Биласизми? "Динамо" ўз майдонида охирги уч учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа икки бор дуранг ўйнаган бўлса, бир марта мағлубиятга учраган. 

"Машъал" ўйин томонлама яхши шаклланган жамоа, бироқ охирги пайтларда уларнинг ҳам омади келмаяпти. Муборакликлар охирги олтита ўйиннинг фақат биттасида ғалабага эришишди. "Машъал" ўз майдонида ҳозир ҳамма ютишга ўрганиб қолган "Обод"дан устун келди. Турнир жадвалининг 7-поғонасида бораётган "Машъал" ҳозирча сафарда атиги бир марта, "Шўртан" устидан ғалабага эришган. 

Биласизми? "Машъал" сафарда қаторасига беш ўйиндан бери зафар қуча олмаяпти: бир дуранг ва тўрт мағлубият. Хусусан жамоа охирги учта ўйинида гол ҳам ура олмади. "Сўғдиёна" - "Машъал" 3:0, "Насаф" - "Машъал" 1:0, "Қизилқум" - "Машъал" 2:0.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика