UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

Бугун Европада трансфер ойнаси ёпилади: энг кўп кутилаётган келишувлар ҳақида Янгиликлар

Бугун Европада трансфер ойнаси ёпилади: энг кўп кутилаётган келишувлар ҳақида

Бугун барчасини расмийлаштиришга улгуришадими?

Жоау Мариу – "Интер"дан "ПСЖ"га

Европа чемпиони яна "Интер"га кераги бўлмай қолди. "Нерадзурри" ярим ҳимоячи учун – 18 млн евро сўраганди. "Интер" москвалик "темирйўлчилар"дан ҳам айнан шунча сўраганди. Қизиқ жиҳати, Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер нархи 13 млн евро.

"Локомотив" футболчини сотиб олмоқчи эди, аммо нарх сабаб музокаралардан чиқди, Жоау эса "Интер"га қайтди. Мариу Францияга "Марсель"га ўтиши ҳақида гаплар тарқалганди, аммо якунда футболчи мамлакатнинг бошқа бир жамоаси таркибига бориб қўшилди – ПСЖ. Аммо ҳозирча бу тўлиқ трансферми ёки ижара аниқ эмас. Жоау фақатгина тиббий текширувдан ўтса бўлди, шундан сўнг томонлар шартномани имзолайди.


Эрик Шупо-Мотинг – "Бавария"га (эркин агент сифатида)

Камерунлик кўпчилик учун кутилмаганда ўтган ЕЧЛ қахрамонларидан бирига айланди – у бўлмаганида ПСЖ финалгача етиб бориши мушкул бўларди. Айнан Шупо-Мотинг чорак финалда "Аталанта" дарвозасига ҳал қилувчи гол бўлди. Умуман олганда, Эрик жуда кам ўйнади: бор йўғи 20 ўйин, улардан фақатгина 8таси асосий таркибда.

ПСЖ Шупо-Мотинг билан келишувни узайтиришни истамади. Энди камерунлик жокер катта эҳтимол билан "Бавария"га йўл олади. Немис ҳамда француз ОАВининг хабарларига кўра, Эрик мюнхенликлар билан икки йиллик шартнома имзолайди. Аввалроқ футболчи Германияда "Шальке-04", "Майнц", "Гамбург" ва "Нюрнберг" сафида тўп тепган.


Тьемуэ Бакайоко – "Челси"дан "Наполи"га

Франциялик футболчининг "Челси"даги фаолияти ўхшамади. Икки марта ижарга бериб юборилди – "Милан" ва "Монако". Бакайоко унчалик ёмон ҳаракат қилмади, аммо "аристократлар" раҳбариятини барибир кераклигига ишонтира олмади. Тьемуэ яна ижарага йўл олди, бу сафар "Наполи"га. Айтишларича, Бакайокони жамоада Женнаро Гаттузонинг ўзи кўришни истаган. Икки йил аввал улар "Милан"да ҳамкорлик қилишганди.


Эдинсон Кавани – "Манчестер Юнайтед"га (эркин агент сифатида)

Уругвайлик форвард узоқ вақт давомида ўзига янги жамоа излади. ПСЖ сафида ҳаракат қилаётгандаёқ Кавани "Атлетико", "Рома" ва "Челси" билан музокаралар олиб борганди. 2020 йил ёзида Париж шаҳрини тарк этгач, Кавани "Бенфика"га қўшилиши мумкин эди, лекин Португалия клуби футболчи маошини тўлай олмаслигини маълум қилди. Ҳозир Эдинсон "Манчестер Юнайтед"га ўтиш арафасида турибди. Маълумотни футболчи агенти Уолтер Гульельмоне тасдиқлади. "Бу ҳақиқат. Бизда "МЮ" билан келишув мавжуд", – деди у Inside Futbol агентлигига. Яқин вақтлар ичида бу трансфер ҳақида ҳам расман маълум қилиниши кутилмоқда. 


Жастин Клюйверт – "Рома"дан "РБ Лейпциг"га

Афсонавий Патрик Клюйвертнин ўғли Италиянинг "Рома" жамоаси асосий таркибидаги жойини йўқотиб қўйди. Бу мавсум Жастин майдонда икки бор захирадан тушди ва бор йўғи 18 дақиқа ҳаракат қилди. "Ювентус" билан учрашувда у захира ўриндиғида қолиб кетди. Ўйин амалаётига эга бўлиши учун кичик Клюйверт "РБ Лейпциг"га йўл олмоқда. Германия клуби ёш иқтидорлар билан ишлашни яхши кўради, яхши билади. Италиялик журналист Фабрицио Романо хабар беришича, голландиялик футболчи бир мавсумга ижарага йўл олади. "РБ Лейцпиг" футболчини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.


Марио Гётце – "Герта"га (эркин агент сифатида)

Немис нашри Bild"нинг хабарига кўра, Гётце "Герта"га ўтишга яқин турибди. Берлин клуби анчадан буён Мариога қизиқиш билдирмоқда. Энди футболчи эркин агентга айланганда музокаралар бошланди. "Герта" бош мураббийи Бруно Лаббадиа футболчи билан трансфер борасида суҳбатлашган. Аммо Марионинг маоши муаммо бўлиши мумкин: "Боруссия"да у йилига тахминан 10 млн евро маош оларди, берлинликлар эса икки баробар кам маош бера олади. Гётцени "Бавария" ҳам қайтаришни истаганди, аниқроғи унинг бош мураббийи Ханс-Дитер Флик. Бироқ мутахассис фикри раҳбарият томонидан қўллаб-қувватланмади. Энди Мариода фаолиятини давом эттириш учун вариантлар унчалик кўп эмас. 


Барча саволларга жавоб топиш учун яна бир неча соат сабр қилса етарли. Кўрамиз, кузатамиз.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика