UZ

Сўнгги янгиликлар

07:52Про лига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:20Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  0 04:28Футзал. ЖЧ-2004. Турнир остонасида қоқилган Ўзбекистон ҳамда бразилиялик футболчилар билан финалга қадар етиб борган Европа мамлакати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 01:36Сергей Лушчан: "12 кунлик йиғин давомида футболчилар қулдек меҳнат қилишди. Бундай футболчилар билан ишлаш шунчаки ажойиб"  10 00:39Иван Бошкович: "120 дақиқа курашиш икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Ушбу таркибга ишонганим сабаб кўп трансферларга қўл урмадик"  3 00:32Сардор Рашидов жиддий жароҳат сабаб бир неча ойга сафдан чиқди  12 00:04Александр Хомяков: "Ҳар қандай жамоа кутилмаган сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин"  4 23:54"Ланс" назорат ўйинида "Версал"ни мағлуб қилди. Абдуқодир Ҳусанов бир тайм ўйнади  0 23:40Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:3, Сайфиев сўнги дақиқада майдондан четлатилди  3 23:32Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"  7 23:15Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди  24 22:50Ўзбекистон Кубоги. Жиззахдаги йил ўйинида "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни ютди ва ярим финалга чиқди  103 22:20Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" 0:3. Highlights  1 22:00"Андижон" "Қизилқум" устидан йирик ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди!  24 21:35Ўзбекистонлик футболчи ўртоқлик ўйинида "Атлетико Мадрид" дарвозасига гол урди  7

Бугун Европа Лигаси. Футбол байрами давом этади Янгиликлар

Бугун Европа Лигаси. Футбол байрами давом этади

Футбол ишқибозлари бугунги тунни ҳам футбол билан ўтказишлари мумкин. Европа Чемпионлар лигаси учрашувларидан сўнг, энди навбат Европа Лигаси ўйинларига етиб келди.

Ушбу кечада бир қатор қизиқарли футбол баҳслари бўлиб ўтади. Бир-бирига мос жуфтликлар ва кучли қарама-қаршиликлар.


Португалияда мухлисларни зериктириб қўймайдиган "Порту" - "Наполи" тўқнашуви бўлиб ўтади. Рафаэль Бенитез бошқилигидаги Неаполь жамоаси Португалия сафаридан ғалаба билан қайта оладими, ёки "Порту" ўз уйида италияликларни мағлуб этадими? Бу саволларга ҳозирча аниқ жавоб олиш қийин. Ҳаммасини майдондаги баҳс ҳал этади. Очиғи, Италия клублари ЕЧЛда ушбу мавсумда муваффақиятсизликка учрашгани ҳам "Наполи" жамоасига катта туртки бўлиши мумкин. Сабаби, Италия футболи нуфузини сақлаб қолиш учун ҳам, "Наполи" бугун катта куч билан ҳаракат қилиши лозим. "Порту" клубидаям шунга ўхшаш ҳолат. Улар "Наполи" сингари ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин ЕЛга йўл олишди. Бу жамоа ҳам ушбу беллашувда ўз мухлисларини хурсанд қилишга уриниб кўради. Табиийки, бу иккала клуб мусобоқада ғолиблик учун курашиши аниқ. Лекин ушбу қарама-қаршиликдан сўнг, қайсидир жамоа бу мусобоқа билан ҳам эрта ҳайрлашишига тўғри келади. 


Яна бир жуфтликда Швейцариянинг "Базель" жамоаси ўз майдонида Австрия гранди "Ред Булл" билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олади. Қайси жамоа ушбу икки ўйинлик тўқнашувда ўз кучини намойиш эта олса, ўша клуб кейинги босқичда Европа лигасидаги юришини давом эттириши мумкин. Шуни қўшимча қилиш мумкинки, "Ред Булл" жамоаси ушбу мавсумда ЕЛда барқарор ва ишончли ўйин кўрсатишмоқда. "Базель" эса ЕЧЛ гуруҳ босиқичидан кейин ушбу турнирда ўйнашга мажбур бўлди. Бир сўз билан айтганда, "Ред Булл" аъзоларини ҳақиқий синов кутиб турибди.

Франциянинг ўтмишдаги гранд жамоаси "Лион" ўз юришини Европа Лигасида давом эттириб келмоқда. Бу босқичда "Лион"га "Виктория Пльзен" клуби қаршилик кўрсатади. Ҳозирда ҳар иккала жамоа вакиллари ўзларининг яхши спорт формадасидалар. Бу тўқнашув ғолиби сўнгги дақиқаларгача аниқланмай туриши мумкин.

Яна бир Европа Лигаси кашфиётларидан бири  Болгариянинг "Лудогорец" жамоаси бу босқичда "Валенсия" билан беллашади. Европа Лигасида идеал мавсумни ўтказаётган ушбу жамоа нисбатан бой тажрибага эга рақибига қарши қандай ўйин кўрсатиши кўпчилик учун қизиқ бўлади. Демак  кузатамиз.

Англия клублари ҳам Италия сингари ҳозирча Европа Чемпионлар лигасида мувафаққиятсиз иштирок этишмоқда.  Энди ушбу ўлка вакилларидан бири, "Тоттенхэм" жамоаси, Европа Лигаси мусобоқасида ўз мамлакатини байроғини муносиб равишда ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Англия жамоасига Португалиянинг "Бенфика"си рақиб саналади. Деярли тенг кучли жамоалар ўртасида кечадиган баҳс, мухлисларга қизиқарли томошани тақдим этишига шубҳа йўқ.



Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп тепаётган Россиянинг "Анжи" клуби сафарда Голландиянинг "АЗ Алкмар" жамоасига қарши баҳс олиб боради. "Анжи" жамоаси яқиндагина Россия чемпионатидаги ўзининг илк ғалабасига эришди. Демак жамоа яхши кайфиятда. Голландияда бўладиган ўйинда ҳам "Анжи "Аз Алкмар"га етарлича қаршилик кўрсатиши мумкин.

Ана энди Европа Лигасидаги "дерби"ларга эътибор қаратамиз. Ушбу босқичда иккита "дерби" бўлиб ўтади. Биринчиси "Севилья" ва "Бетис" жамоалари ўртасида кечади. Испаниянинг ушбу иккала жамоасидан бири мусобоқани эртароқ тарк этишига тўғри келади. Айни пайтда ҳар иккала жамоа ҳам сифатли ўйин кўрсатиб келишмоқда. Бу тўқнашувда имкониятлар тенг.



Бугун Европа Лигаси 1/8 финал баҳслариниг марказий ўйини "Ювентус" ва "Фиорентина" ўртасида бўлиб ўтади. Бу иккала жамоа чорак финал учун ўзаро кураш олиб боришади. Ушбу ўйин мухлисларга катта футбол байрамини тақдим этиб бериши мумкин. Винченцо Монтелла ва Антонио Конте бошқарувидаги бу жамоалар принципиал рақиблар саналишади. Шунингдек, "Ювентус" Чемпионлар лигаси ва Италия кубогини эрта тарк этганлиги ва Европа Лигаси финали Туринда бўлишини инобатга олсак, бу "Юве" футболчиларига қўшимча стимул бўлиши табиий. Винченцо Монтелла шогирдлари эса ушбу мавсумда ёрқин футбол намойиш этишмоқда ва табиийки, халқаро майдондаги муваффақият билан клуб имижини чиройли "реклама" қилиб олишлари мумкин бўлади. Катта турнирдаги катта учрашувни ўтказиб юборманг!

Европа лигаси, 1/8 финал дастлабки учрашувлари:

"Порту" (Португалия) - "Наполи" (Италия)  (23:00 "НТВ-ПЛЮС Футбол")
"Базель" (Швейцария) - "Ред Булл" (Австрия)  (23:00 "НТВ-ПЛЮС Футбол2")
"Лудогорец" (Болгария) - "Валенсия" (Испания)  (23:00)
"АЗ Алкмар" (Голландия) - "Анжи" (Россия)  (01:05 "НТВ-ПЛЮС Футбол")
"Тоттенхэм" (Англия) - "Бенфика" (Португалия)  (01:05)
"Лион" (Франция) - "Виктория Пльзен" (Чехия)  (01:05)
"Севилья" (Испания) - "Бетис" (Испания)  (01:05)
"Ювентус" (Италия) - "Фиорентина" (Италия) (01:05 "НТВ-ПЛЮС Футбол2")

Жавоб баҳслари 20 март куни бўлиб ўтади.


P.S. "Спорт" телеканалининг тунги теледастурида, соат 01:05даги Европа Лигаси ўйинларидан бири кўрсатилиши ёзилган.

Шаҳбоз Беғамов


 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика