UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  2 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   4 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  5 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  6 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  8

Бугун Дублинда Евро-2020 саралаш турнирига қуръа ташланади Янгиликлар

Бугун Дублинда Евро-2020 саралаш турнирига қуръа ташланади

Яна бир неча соатлардан кейин 55та миллий терма жамоа Евро-2020 саралаш босқичидаги ўз рақиблари номини билиб олишади.

Яна бир неча соатлардан сўнг Ирландиянинг пойтахти Дублин шаҳрида Евро-2020 мусобақасининг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади ва 55та миллий терма жамоа гуруҳдаги ўз рақиблари номини билиб олишади.

Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичида қайд этган натижаларига кўра Европанинг 55та миллий терма жамоаси қуйидагича саватларга тақсимланди:  

Миллатлар Лигаси саватчаси: Швейцария*, Португалия*, Голландия*, Англия*.

Биринчи сават: Бельгия, Франция, Испания, Италия, Хорватия, Польша

Иккинчи сават: Германия, Исландия, Босния ва Герцеговина*, Украина*, Дания*, Швеция*, Россия, Австрия, Уэльс, Чехия.

Учинчи сават: Словакия, Туркия, Ирландия, Шимолий Ирландия, Шотландия*, Норвегия*, Сербия*, Финляндия*, Болгария, Исроиль.

Тўртинчи сават: Венгрия, Румыния, Греция, Албания, Черногория, Кипр, Эстония, Словения, Литва, Грузия*.

Бешинчи сават: Македония*, Косово*, Белоруссия*, Люксембург, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Молдова, Гибралтар, Фарер ороллари.

Олтинчи сават: Латвия, Лихтенштейн, Андорра, Мальта, Сан-Марино.


*Миллатлар Лигасининг гуруҳ босқичи ғолиблари ўзлари учун камида ўтиш ўйинини кафолатлаб қўйишган.

Миллатлар Лигасининг A-D гуруҳида биринчи ўринни олган жамоалар июнь ойида ярим финал учрашувларида ҳаракат қилишади.

Саралаш босқичида 10та гуруҳ бўлиб,  5 ва 6тадан жамоа иштирок этади. Ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган термалар Евро-2020 мусобақаси йўлланмасини қўлга киритишади. Қолган 4та йўлланма эгаси 2020 йил март ойида Миллатлар Лигаси гуруҳ ғолиблари ўртасида ўтказиладиган ўтиш ўйини ёки жамоаларнинг рейтингдаги поғонаси орқали аниқлаб олинади.  

УЕФА Ижроқўми қарорига кўра, қуйидаги жамоалар бир гуруҳдан  ўрин олишмайди:
Гибралтар ва Испания, Босния ва Герцеговина ва Косово, Сербия ва Косово.

 

Қуръа Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика