UZ

Сўнгги янгиликлар

16:41Роббен учун энг яхши мураббий ким?  4 16:30Манчестер жамоалари очко йўқотди, Погба пенальтини уролмаган турда Пукки порлади. АПЛ, 2-тур шарҳи  11 16:29"Шанхай СИПГ" - "Шаньдун Лунэн" (матнли трансляция)  5 16:08"Шанхай СИПГ" - "Шаньдун Лунэн". Таркиблар маълум  13 15:47"Рома" тез орада "Арсенал" ўйинчисини ижарага олади  1 15:21Арманистон президенти "Манчестер Сити" билан арман футболини ривожлантиришни муҳокама қилди  2 15:21"Келажак Юлдузлари-2019". Биринчи кунги ўйинлардан ГАЛЕРЕЯ  3 14:53"Ювентус" янги ўйинчисини ижарага бериб юборди  2 14:25«Барселона»ни 16-ўринга жойлаштириб қўйган Ла Лига старти ҳақида  45 14:19Марсело: "Реал" янги футболчилар билан шартнома имзолаши керак эмас"  4 14:01Россия премьер лигаси: Шомуродовнинг голли сериясини тугатган ва "Ростов"ни яна тўхтатган "Уфа" ҳамда турнинг бошқа тафсилотлари  6 13:52Омар Моманидан карикатура: "Бу хиёнат"  3 13:49АПЛда дебют қилган VAR ҳақида   16 13:34Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 13:30Пулишич нега "Манчестер Юнайтед"га ўтмаган?  8

Бугун даҳшатли баҳс. МЮнинг янгиланган ҳимояси Азарсиз "Челси"га қарши ўйнайди Янгиликлар

Бугун даҳшатли баҳс. МЮнинг янгиланган ҳимояси Азарсиз "Челси"га қарши ўйнайди

АПЛнинг бирорта турида мухлислар зерикиб қолишмайди. Марказий ўйин бўлмайдиган кунларда сенсацион натижалар туфайли мухлислар эътиборидан тушмай келаверади.

Бугун эса турнинг марказий ўйини бор. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Челси"га қарши ўйнайди.

«МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» - «ЧЕЛСИ»
Стадион «Олд Траффорд», Манчестер.
Премьер Лига, 1-тур.
Якшанба 11 август 2019 йил
Ўйиннинг бошланиш вақти: 16:30 (Манчестер) - (20:30 Тошкент).

ТАРКИБЛАР ҲОЛАТИ

«Манчестер Юнайтед»

Ҳимоячи Харри Магуайр "Лестер"дан ўтганидан кейин янги жамоасидаги дебютини амалга ошириши мумкин. Шунингдек, "Юнайтед"нинг яна икки янги футболчиси Аарон Уан-Биссака ва Даниэл Жеймс ҳам ушбу баҳсга тайёр туришибди. "Милан"га қарши баҳсни ўтказиб юборган Поль Погбанинг ҳам соғлиғи жойида. У кейинчалик "Блэкберн"га қарши ёпиқ ўйинда қатнашди. Фақатгина Алексис Санчеснинг ўйинда қатнашиши сўроқ остида. У Америка Кубоги доирасида Чили термаси таркибида жароҳатланганди.

Дисквалификация: Йўқ

Жароҳатланганлар: Байи, Фосу-Менса.

Сўроқ остида: Санчес.

«Челси»

Мавсумолди йиғинларида жароҳатланган Нголо Кантенинг ўйинда қатнашиши ҳозирча аниқ эмас. Рубен Лофтус-Чик, Антонио Рюдигер ва Каллум Хадсон-Одои каби футболчилар эса жароҳатини даволаш билан банд. Уларнинг ўйинда қатнашмаслиги аниқ.

Дисквалификация: Йўқ.

Жароҳатланганлар: Ходсон-Одои, Лофтус-Чик, Рюдигер, ван Гинкел, Жеймс.

Сўроқ остида: Виллиан, Канте.

ЎЙИНОЛДИ МАЪЛУМОТЛАР

«Манчестер Юнайтед» (Ғ-Ғ-Д-Д-Ғ)

Ўтган мавсумда: 66 очко, 6-ўрин

"Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд"да ўтган сўнгги 65 ўйинда фақатгина 6 (3таси "Манчестер Сити") марта мағлуб бўлган.

"Қизил иблислар" АПЛдаги сўнгги 5 ўйинда (2 дуранг, 3 мағлубият) ғалабага эриша олишмади.

Агарда бугун ҳам Сульшер жамоаси кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам ўз майдонида ғалаба қозона олмаса, клуб рекорди такрорланган бўлади.

Агарда жамоа бугун зафар қучса, кетма-кет бешинчи мавсум ғалаба билан бошланади. Бундай ҳолат 1910 йилдан буён такрорланганича йўқ.

"Юнайтед" ўтган мавсумда ўз майдонида фақатгина икки ўйинни "қуруқ" ўтказа олди ("Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас"). Бу 1962/63 йилги мавсумдан буён қайд этилган энг ёмон натижадир.

МЮ ўтган мавсумда АПЛда 54 гол ўтказиб юборди. Бу жамоанинг 1978/79 йилги (63 гол) мавсумидан кейин қайд этган энг ёмон натижасидир.

Умумий ҳисоблаганда, "Манчестер Юнайтед" ўз тарихида илк марта кетма-кет 15 ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олмади.

«Челси» (Д-М-Д-Д-М)

Ўтган мавсумда: 72 очко, 3-ўрин

"Челси" ўтган мавсумда барча турнирларда сўнгги 13 ўйинининг фақатгина биттасида мағлуб бўлди ("Ливерпуль"га қарши 2:0),

Умумий ҳисобланганда, "аристократлар" сафарда ўтган сўнгги 9 баҳснинг 2тасида ғалабага эришишди, ҳолос. (2 дуранг, 5 мағлубият).

"Челси" 11 йилдан буён АПЛнинг биринчи тури якшанба куни бўлганида умуман мағлуб бўлишмади.

"Челси"нинг шу ҳолатдаги мағлубияти 2007 йилда Авраам Грант бошчилигида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда қайд этилган, 0:2.

"Челси" ўтган мавсумда кучли олтилик жамоаларидан умумий 14 гол ўтказиб юборди.

Фрэнк Лэмпард футболчи сифатида АПЛ доирасида Оле-Гуннар Сульшерга қарши 9 ўйинда қатнашиб, 1 мартагина ғалабага эришган.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Томонлар барча турнирларда ўзаро 183 ўйинда қатнашишган. "Юнайтед" 75, "Челси" 53 ўйинда ғалабага эришган. 55 учрашувда томонларнинг кучи тенг келган.

"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида 1958 йилдан буён илк марта биринчи турда "Челси"га қарши ўйнайди. Ўша учрашувда "Юнайтед" рақибларини 5:2 ҳисобида мағлуб этган.

Оле Гуннар Сульшер ва Фрэнк Лэмпарднинг мураббийлик давридаги илк ўзаро тўқнашувидир.

"Челси" "қизил иблислар"нинг ноқулай рақиби ҳисобланади. Улар "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда мағлубиятдан кўра кўпроқ ғалабага эришган АПЛнинг ягона жамоаси ҳисобланади - 18 ғалаба, 15 мағлубият.

"Манчестер Юнайтед" АПЛ доирасида "Челси"га қарши ўтган сўнгги 13 ўйиннинг атиги 2тасида ғалабага эришишди (6 дуранг, 5 мағлубият). Бироқ улар ўз майдонида сўнгги 6 ўйинда мағлуб бўлишмади.

УЧРАШУВ ҲАКАМЛАРИ

БОШ ҲАКАМ: Энтони Тейлор (Чешир).

ҚАНОТ ҲАКАМЛАРИ: Гари Бесуик, Адам Нунн.

ЗАХИРА ҲАКАМИ: Ли Мэйсон.

ВИДЕО-АССИСТЕНТ (VAR): Стюарт Этвелл.

ВИДЕО-АССИСТЕНТ ЁРДАМЧИСИ: Стивен Чайлд.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

+5   
11 авг 11:12:52
Doktor Xaus
Yunaytedga omad. Ahli Muslim Hayit muborak. Yurtimiz tinch OTA onamiz sog' bo'lishsin
+5   
11 авг 10:31:55
Muhammadjon andijon pfc
Barcha futbol ihlosmandlariga IYD QURBON muborak! Azizlar.
+2   
11 авг 13:33:23
Reall Madrïstâ
Mäñćhèśtèr üńītèd 3-1 ga ÿûtàdî
+2   
11 авг 10:28:46
Muhammadjon andijon pfc
bu mavsum nasib qilsa MYU ni yuqori darajada òyinlari kòramiz.
+1   
11 авг 13:37:55
JonesMU
Manutd goooo!
+1   
11 авг 10:22:29
Princislam Uz
Olg‘a Qizil Iblislar Yanchib tashlaymi chelsini qani Sevimli klubim Omad!
   
11 авг 20:47:12
qaraqalpaq nukus
Chelsiga omad Lampard✊
   
11 авг 19:50:09
Tim@.Chelsea///Bavariya
Hammaga avvalambor hayit muborak. Uzreportmi FutbolTV mi olib beradimi uyinni????
   
11 авг 13:34:58
Reall Madrïstâ
qodirjonqosimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qaysi kanalda oberadi
Fûtbol TV
   
11 авг 13:27:05
Макс
Челсига омад, Лемпардга омад, Олга аристократлар!
   
11 авг 12:38:04
Mashxurbek9494
Avvalombor xammaga bayram muborak dindoshlar! Bugungi o'yinga kelsak ayrim internetdagi va kochadagi muxlislar sal o'zlarini bosvolilar xich bo'lmasa Hayitni xurmatidan kamandez tog'di talqon qilib "buzib tashlasayam" bir birlarini hurnat qililar shunchaki omad tilab qo'ysez bo'ldi ular siz bilan mani borligimiziyam xis qimedi oldindan raxmat olg'a Chelsea!...
   
11 авг 12:25:12
☆Sadriddin☆
Olg‘a Chelsi
   
11 авг 11:59:39
qodirjonqosimov
Qaysi kanalda oberadi
   
11 авг 11:26:27
CHELSEA2211
Chelsea, Lempard omad.
   
11 авг 10:51:02
Xurshid Alkarov
Пулишич узи хал килади бугун. Насиб булса
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг