

Бугун «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақасига старт берилади. Биринчи ўйинда Тожикистон Қирғизистонга қарши баҳс олиб боради. Ўйин соат 13:00да бошланади. Учрашувни ўзбекистонлик Ҳуснора Жумаева бошқариб боради. Унга қанотларда Александра Кончикова ва Хайринисо Эркинова ёрда беради. Захирадаги ҳакам - Сурур Саидий.
Иккинчи учрашувда Ўзбекистон Афғонистон билан кураш олиб боради. Ўйин соат 16:00да бошланади. Учрашувни қирғизистонлик Вероника Бернандская бошчилигидаги Жибек Оқил қизи ва Малика Қодировалар бошқаришади. Захирадаги ҳакам - Сурур Саидий.
Ўйинлар "Миллий" стадионда бўлиб ўтади.



