Бугун "Барселона"да йиғилиш бўлади

Mirjalol Normatov
13 янв 2020, 19:14
"Барселона" директорлари совети бугун жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверденинг келажагини кўриб чиқиш учун йиғилиш ўтказади.

"Diario Sport" хабарига кўра, мутахассис бугуноқ истеъфога чиқарилиши мумкин.

Бугунги кунда қадар Хави ва Рональд Куман каби мураббийлар "Барселона"га рад жавобини беришган. Шу боисдан айни дамда каталонияликлар раҳбарияти ушбу йиғилишда Кике Сетьен ("Сент-Этьен"нинг собиқ бош мураббийи), Хави Гарсия Пьементо ("Барселона"нинг ёшлар жамоаси бош мураббийи), Габриэль Милито ("Эстудиантес"), Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм"нинг собиқ бош мураббийи) ва Массимилиано Аллегри ("Ювентус"нинг собиқ бош мураббийи) каби номзодларни кўриб чиқишади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario Sport