UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  0 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  3 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  0 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  3 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  17 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  0 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  2 10:20Педри “Барселона“ рекордини ўрнатди  10 09:53“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда  9 09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  6 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  5 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  22 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  25

Бугун Андижонда катта футбол! Янгиликлар

Бугун Андижонда катта футбол!

Теглар :  Андижон
Ҳақиқий шиддатга бой ва жангавор футбол кўришни истайсизми? У холда сизни бугун Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионига таклиф этиб қоламиз.

Маълумки, мамлакатимизда мухтарам президентимиз ташаббуси билан миллионлар ўйини бўлмиш футболга бўлган эътибор янада ортди. Хусусан, Андижон вилояти хокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятда футболга катта эътибор қаратмоқда.

Шахсан Шуҳратбек Қўшақбаевичнинг ташаббуси билан Андижон видлоятида илк бор ўз маҳалла ўрамида яшовчи 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар ўртасида футбол бўйича «Вилоят хокими Кубоги» мусобақаси ўтказилмоқда. Мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари якунига етди. Эндиги навбат финал учрашувига. Унда Андижон шаҳрининг “Бунёдкор” ва Андижон туманининг “Жохонобод” маҳалла жамоалари ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боради.
Шиддатга бой ва жангавор руҳда кечиши кутилаётган финал учрашуви олдидан “Соғлом авлод” стадионида соат 18:00дан бошлаб, концерт дастури старт олади. Унда вилоятимизнинг бир қатор таниқли хонандалари ўзининг дилтортар қўшиқлари билан стадионга ташриф буюрганларга хуш кайфият улашади. Стадионга кириш бепул. Мусобақа иштирокчилари кўплаб қимматбаҳо ва эсталик совғалар билан тақдирланади.
Айтганча финал учрашувини Суперлига ҳакамлари: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов бошқариб борадиган бўлди.

Шунингдек мазкур финал учрашувига Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи ташриф буюриб, совриндорларни тақдирлайди.  

Шундай экан футбол ишқибозларини финал учрашувига чорлаймиз!


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика