UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  0 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  3 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  6 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  2 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  6

Бугун 49 ёшни қарши олган Гвардиоланинг сиз билмаган томонлари Янгиликлар

Бугун 49 ёшни қарши олган Гвардиоланинг сиз билмаган томонлари

Бугун испаниялик мутахассис туғилган кунини нишонламоқда.

Унинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ бир қанча мақолалар сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола қилинган. Бугун унинг касби, қизиқишлари, оиласи каби мавзулардан бироз узоқлашиб, Пепнинг ҳаётига дўстлари қанчалик таъсир кўрсатгани ҳақида суҳбатлашамиз.

Гвардиола ташқи кўринишидан ақлли, меҳнаткаш ва арзимаган нарсаларгача катта эътибор берадиган инсон. Ҳаддан ташқари кўп ишлаш Пепнинг имижи ва топ даражадаги мураббий бўлишига асло ҳалал бермади. У замонавий услубда кийинади, бир нечта тилни билади, матбуот анжуманларида ҳам кўп ҳазиллашади, нутқи равон инсон. Шу билан бирга, унинг қизиқишлари доираси фақат касб билан чегараланиб қолмади. Пеп китоб ўқишни яхши кўради. Мусиқа тинглаш, мазали таом (масалан, тузланган лосось), ноёб вино ва одамлар билан суҳбатлашишни хуш кўради. У сиёсий мавзуларда ҳам ўз фикрини эркин айта олади ва Каталониянинг мустақиллик учун бўлган ҳаракатларини очиқчасига қўллаб-қувватлайди.

Ҳар қандай одамга атроф-муҳит ўзи таъсирини кўрсатади. Пепнинг аёли туфайли замонавий журналлар, масалан "GQ", Гвардиола ҳақида ёза бошлади. Унинг футболдаги кумирлари (Кройфф ва Бьелса) Пеп ҳам афсонага айланишида катта ёрдам берди.


"Гвардиола — кийиниш хонасида учратган зиёли инсонларимдан бири. Зиёли... Бундай дейишмга сабаб у кўп нарсани билади. Албатта, футбол ҳақида етарлича маълумотга эга. Бироқ адабиёт, шунингдек, маданиятнинг бошқа соҳаларидан ҳам хабари бор", — деб таърифлаганди Фабио Капелло. 2000 йиллар бошларида уларнинг йўли "Рома"да кесишганди. "Ливерпуль" мураббийи Юрген Клопп Пепга яна ҳам аниқроқ таъриф бериб, уни жентлмен деб атади.


Режиссер ва ёзувчи Труэба дўсти Пеп билан Бьелса билан суҳбатлашишга борган. У Гвардиола "Барселона" футболчиларига тарқатиб чиққан китоб муаллифи

Пепнинг энг яқин дўстларидан бири каталониялик ёзувчи, сценарийлар муаллифи ҳамда режиссер Давид Труэба Пеп билан 1995 йил бадиий кечалардан бирида танишиб қолган. Гвардиола ўшанда 25 ёшда эди ва "Барса" сафида тўп тепарди. Бўш вақтларини эса ўзига хос тарзда ўтказишни хуш кўрарди. Труэба билан бўлган суҳбатларда Пеп футболдан бироз бўлса-да чалғирди, айниқса жароҳат олган пайтларида. "У китоб, кино ёки театр ҳақида суҳбатлашишни хуш кўрарди. Ҳа айтганча, унинг аёли Кристина ҳам бу борада унга катта таъсир кўрсатган", — ёдга олади Труэба.

Пеп 2006 йил Труэба билан Аргентинага борган. Гвардиола мураббий бўлмоқчи ва бир қатор машҳур мутахассислар Марсело Бьелса, Сесар Луис Менотти ва Рикардо Лавольпе (Аргентина сафида Жаҳон чемпиони бўлган, кейин эса Мексикада мураббийлик соҳасида муваффақият қозонган) билан маслаҳатлашиб кўрмоқчи эди. Труэба ва Пеп биргина Бьелса билан учрашиш учун Буэнос-Айресдан Росариогача бўлган 309 километр йўлни босиб ўтганлар. Бьелсанинг шаҳар ташқарисидаги уйида барбекю еб бўлганларидан сўнг, эркаклар ўртасидаги суҳбат 11 соат давом этди. Улар тактика ва таҳлил бўйича кенг баҳс олиб бордилар.

Ҳа айтганча, улар аввалига футбол тўғрисида гаплашмадилар. "Биз кино ҳақида суҳбатлашдик. Сабаби Марсело кино кўришни жуда яхши кўрар, кунига 2тадан фильм томоша қиларди. Бу мавзу ҳам мени қизиқтириб қўйди. Аммо кино ҳақида деярли бир соат гаплашдик ва охири шундай дедим: "Биз кино ҳақида гаплашиш учун йиғилганимиз йўқ", — ёдга олади Труэба.

Келаси йили Гвардиола "Барселона Б"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб ўша вақтлар Испаниянинг 4-дивизионида ҳаракатланар эди. Ёш Пеп ўз ишига масъулият билан ёндашарди: ўзи бориб ўйинчиларни томоша қилар, интизомни сақлаш тизимини ишлаб чиққанди. Шунингдек, кераксиз ўйинчиларни кетказиб юборарди (аммо улар ўйнаши учун янги клуб топиб бериб, ота-оналарга вазиятни тушунтирган), таҳлилий роликлар монтаж қилар ва тактика борасида тажриба ўтказарди.

Ўша даврда Труэба "Saber perder" ("Мағлуб бўлишни билиш") номли психологик реализм жанрида китоб ёзди. Романда Аргентинадан Мадриднинг номаълум бир клубига кўчиб ўтган, аммо у ерда муваффақиятсизликка учраб Англияга кетган иқтидорли футболчи ҳақида ёзилган. Бунга параллел равишда севги тўғрисида ҳам сўз юритилган. Пеп аввалига китобни "Барселона Б" ўйинчиларига, сўнг эса "Барса" футболчиларига тарқатди. Натижада китоб ҳеч қачон Гвардиола қўл остида ўйнамаган Фернандо Торреснинг ҳам қўлига келиб тушди.

2013 йил Труэба "Юмилган кўзлар билан яшаш осон" номли фильм сценаристи ва режиссери бўлган, кинода Гвардиоланинг отаси ҳам эпизод роль ижро этган. Пеп кинони кўришни шунчалик хоҳлагандики, таътилга чиқиши билан Германиядан Барселона томон йўл олди ва премьерага борди. Пепга фильм жуда ёқди ва у ҳаттоки, Давиддан немис тилида субтитр қилиб беришини сўради. Сабаби кинони "Бавария" ўйинчиларига кўрсатишни истаган эди. Айтганча, "Юмилган кўзлар билан яшаш осон" фильми олтита "Гойя" совринига лойиқ деб топилган (Испания миллий мукофоти).


Каталониялик иқтисодчи Пепга Нью-Йоркда мослашишда ёрдам берди ва мураббийни Zara бренди билан солиштирарди. Гвардиола унинг маърузаларида иштирок этди

"Барса"даги омадли, аммо шу билан бирга кўп куч талаб қилган даврдан кейин Пеп барчасидан бироз дам олмоқчи ва янги кучга эга бўлмоқчи эди. 2012 йил ёзида у бир йиллик таътил олди ва уни Нью-Йоркда ўтказди. АҚШга йўл олишга Пеп ва оиласини унинг каталониялик иқтисодчи дўсти Хавьер Сала-и-Мартин кўндирганди. Хавьер Нью-Йоркда истиқомат қилар ва ўша ердаги Колумбия университетида дарс берарди.


Хавьер Пеп оиласи учун Марказий хиёбонга яқин жойдан уй излаш, болаларга мактаб топишда ёрдам берди ҳамда Гвардиоланинг катта қизига АҚШдаги ҳаёт ҳақида айтиб берди. Нью-Йоркда икки оила янада яқинроқ бўлиб кетишди ва кўп вақтларини бирга ўтказишди. Айтганча, 2016 йилда Хавьернинг аёли Сильвия Тремоледа "Ман Сити" диетологи сифатида фаолият олиб борди.

Нью-Йоркда Пеп немисча ва инглизчани ўрганди, шаҳар бўйлаб метрода сайр қилди, теннис бўйича US Open турнирига, НБА баҳсларига ва "Бродвей" театрига ташриф буюрди. Хавьернинг маърузалари алоҳида воқеа – университетга Гвардиола велосипедда борарди. Маърузада у оддий талабалардек ўтирар, дафтарчасига баъзи нарсаларни ёзиб қўярди, тушлик пайти университет ошхонасига кирар, бир марта ҳатто уни ноутбукда "Боруссия" – "Реал" ўйинини кўриб ўтирган ҳолда учратишганди.

Таъкидлаш лозим, Сала-и-Мартин нафақат ёрқин пиджаклар ишқибози, балки кучли иқтисодчи, инновациялар ва рақобатбардошлилик борасида иш олиб борувчи мутахассис эди. Гарвардда магистрлик даражасини олган ва ўша ернинг ўзида докторлик мақомига эга бўлган. Колумбия университетигача Хавьер Гарвардда ҳам дарс берган. Гвардиола профессордан дарс олади, у эса мураббийда футболга чинакам янгилик кирита оладиган инсонни кўради.

Сала-и-Мартин рақобатбардош бўлиш учун янгилик зарур деб ҳисоблайди. Хавьердан оддий мисол: "Бир ресторан ёнида бошқаси очилса, рақобат "Кока-Кола"нинг нархини 10 цент арзонроқ қилиш эвазига эмас, ёқимли атмосфера, мусиқа, янги меню, уста ошпазлар ва бошқа ваъдалар ёрдамида йўлга қўйилади. Янгиликлар билан".

Гвардиолани Хавьер футболдаги асосий новатор деб ҳисоблайди. "Пеп мунтазам янгилик киритиб боради. 2009 йилги Гвардиолани 2010 йилдагиси билан солиштиринг. 2009 йилги жамоа марказий форвард Это′О билан чапда Месси ҳаракат қиларди. 2010 йил, аниқроғи 2009 йилнинг 2 май куни тизим бирдан ўзгаради, натижада: "Бернабеу"да "Реал" билан ўйин 6:2. Шу куни Пеп илк бор Мессини "тўққизинчи рақам" сифатида ишлатади ҳамда рақибни кутилмаган ҳолга солиб қўяди. Гвардиола – бу мунтазам ўзгаришлар дегани. Кичик ўзгаришлар эмас, кескин ўйин боришига таъсир кўрсатувчи жиддий ўзгаришлар", – дейди Хавьер.

Пеп "Бавария"ни шуғуллантирган пайтларда Сала-и-Мартин янада ёрқинроқ мисол топди. Иқтисодчи мунтазам ўзгаришлар, янгиликлар киритувчи Гвардиолани Испаниянинг Zara бренди билан ўхшатишини айтди. Яна бир сафар Хавьер дўстининг ҳислатларини очиб бериш учун H&M брендидан фойдаланди. Ҳар икки компания "мода"даги либослар ҳар бир инсоннинг моддий имкониятларига тўғри келиши йўлида ҳаракат қилади. Лекин H&M маҳсулот ҳажмини кўпайтириш эвазига нархни ушлаб туришга уринади. Мисол учун, ярим миллионта сариқ рангдаги шим ишлаб чиқаради. Zara камроқ, мисол учун, 20 000 та сариқ рангдаги шим ишлаб чиқаради. Шу ўринда, Zara магазинларидаги ассортимент трендларга қараб тезроқ янгиланади.


"Агар Мадонна концертида эртага сиёҳранг шимда чиқса, кейинги ҳафтада Zara дўконларида шу рангдаги шимлар пайдо бўлади, – дейди Сала-и-Мартин, – H&M эса ҳамон сариқ шимларни сотаётган бўлади. Гвардиола – бу Zara. У тактикада ҳар ҳафта кичик ўзгаришлар қилади ва рақибларини лол қолдиради. Иқтисодчи буни юксак иқтидор деб билади". Айнан Хавьер Пеп ва шахматчи Гарри Каспаровнинг Нью-Йоркдаги учрашувини уюштирди. Кечки овқат давомида улар иқтисод, технологиялар ва спорт ҳақида гаплашишди.


Льюис Льяк – Гвардиоланинг мусиқий "илҳом париси". Қўшиқчи "Камп Ноу"да 100 000 томошабинни йиға олган

Пеп аёли Кристина билан 2014 йил расман турмуш қурди. Бу вақтга келиб жуфтлик 20 йилдан кўпроқ бирга эди. Кейинги кун ёшлар Марокашга учиб кетишади: "Amanjena" - беш юлдузли меҳмонхонага жойлашишади ва энг яқин дўстларини байрамга таклиф қилишади. Улар ичида мусиқачи Льюис Льяк (Труэбани ҳам чақиришган). Композитор совға тариқасида жуфтликка қўшиқларидан бирини армуғон қилган.

Льяк билан Пеп шахсан 1996 йил концертда танишган. Бу вақтга келиб, Льюис Каталониянинг мусиқа борасидаги афсоналаридан бирига айланиб улгурганди. Исбот тариқасида: 1985 йил Льяк "Камп Ноу"да концерт беради ва унга 100 мингдан кўпроқ томошабин келади. 

Ўтган йилнинг октябрь ойида Пеп Гильем Балагенинг олдига келади. Суҳбат ўзига хос бўлади,  "Манчестер Сити" мураббийи мусиқа ҳақида гап бошлайди. Гвардиола Льякнинг "Amor Particular" қўшиғи ҳақида илиқ фикрлар айтади: "Бу муҳаббат ҳақидаги энг яхши қўшиқлардан бири. У мени ҳаётим давомида ҳамроҳим бўлиб келган. Баъзан уни Англиядаги дўстларим учун таржима қилиб бергим келади. Бу қўшиқ шу қадар содда ва ҳақиқийки, у ҳаёт ҳақида куйлайди. Льюис Льяк – Каталония афсоналаридан бири, унинг ижоди мени илҳомлантиради. Мен унинг қўшиқларини ўсмирлик вақтимда илк бор эшитганман ва боғланиб қолганман".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика