UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30«Реал Мадрид» — «Бавария» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 07:06Про лига. Бугун 7-турга старт берилади  0 06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  27 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  19 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  31 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  50 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  41 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  390 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3

Бугун 2021 йилги Суперлига старт олади Янгиликлар

Бугун 2021 йилги Суперлига старт олади

Бугун, 9 март куни Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки икки учрашуви бўлиб ўтади.

Наманганда "Навбаҳор" клуби Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилса, Олмалиқда АГМК "Локомотив"ни меҳмон қилади. Иккала ўйин ҳам соат 18:30да бошланади.



"Навбаҳор" - "Сўғдиёна"
9 март 2021 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 18:30 (Дунё Бўйлаб ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шерзод Ражабов

Ушбу клублар ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида ўзаро 50та ўйин ўтказишган. "Лочинлар" 25та учрашувда ғалаба қозонишган. 18 бор жиззахликларнинг қўли баланд келган. Қолган 7та ўйинда дуранг кузатилган.

"Сўғдиёна" ўз тарихида ҳеч қачон Наманганда ғалаба қозона олмаган экан. Водийда ўтган 25та учрашувнинг 5тасида дуранг қайд этилган ва 20та баҳсда "Навбаҳор" ғолиб бўлган. "Сўғдиёна" Намангандан сўнгги бор 2016 йил очко олиб қайтган. "Навбаҳор" бу рақиб билан ўз уйидаги охирги 4та ўйинда 4та ғалабага эришган.

Навбаҳор

Суперлига. 1-тур

09/03/2021, 18:30

1
:
0
Тугади

Сўғдиёна

Шохруз Норхонов - 35'

45'
90'
89'  Исломбек Исоқжонов
35'  Шохруз Норхонов
57'  Элёр Орифов
64'  Арсланмират Аманов (Шаҳбоз Жўрабеков)
65'  Ширинбой Абдуллаев
80'  Шаҳбоз Жўрабеков




АГМК - "Локомотив"
9 март 2021 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30 (Спорт ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Алишер Файзиев

Бу клублар Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 24 бор ўзаро ўйин ўтказишган. 15 марта "темирйўлчилар" зафар қучишган. 5 бор АГМК ғолиб бўлган ва яна 4 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган.

АГМК кетма-кет учта ўйиндан буён ўз майдонида "Локомотив"га ютқазмай келмоқда - 2та ғалаба ва 1та дуранг. Сўнгги бор Олмалиқ клуби 2017 йилги мавсум ўз майдонида бу рақибга ютқазган.



Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика