UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46АПЛда ҳам ўйинлар қолдирилиши мумкин  0 15:30Санжар Рашидов: "Сўғдиёна" янги мавсумда ўтган йилгидан юқорироқ ўринни эгалламоқчи"  2 15:12"Манчестер Сити" Буюк Британиянинг энг машҳур адвокатини ўзига жалб қилди  2 14:58Погба учун яна бир харидор пайдо бўлди  3 14:43"Интер" Алексис Санчес борасида бир қарорга келди  1 14:28Сабалета: "Манчестер Сити" "Реал"ни юта олади"  5 14:17"Интер" - "Лудогорец" учрашуви мухлисларсиз ўтиши мумкин  0 14:00Бугун 18:00. Ўзбекистон - Беларусь   42 13:58Жеррард: "АПЛда Моуринью ва Лэмпард билан рақобатлашишни истайман"  3 13:45Паоло Мальдини: "Агарда жамоа ЕЧЛга чиқса, Златан "Милан" билан шартномасини узайтиради"  2 13:30Легионерлар. Шукуровда голли узатма, Гадоевда эса дубль   6 13:26Пенальти бормиди? Собиқ ҳакам бунга жавоб берди  8 13:12Пиоли: "Жойимда ўтириб Романьоли тўпга ўйнаганини кўргандим"  0 12:59"Бавария"га қарши ўйин вақтида футболчининг қариндоши вафот этди  3 12:49"Челси"га Икарди керак  7

Бугун 18:15. БАА U-23 - Ўзбекистон U-23 Янгиликлар

Бугун 18:15. БАА U-23 - Ўзбекистон U-23

Бугун Таиланддаги U-23 Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари давом эттирилади.

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим финалг чиқиш учун БАА билан тўқнаш келишади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланади. Учрашув Бангкок шаҳридаги "Ражамангала" стадионида бўлиб ўтади.


БАА БОСИБ ЎТГАН ЙЎЛ

БАА гуруҳ босқичини Вьетнамга қарши ўйин билан бошлади ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Иккинчи турда араблар КХДР устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Халифа Ал Ҳаммади ва Заид Ал Амири гол уришганди. 3-турда Иордания билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган БАА гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. БАА таркибида ягона голни Заид Ал Амири урди.



ЎЙИНОЛДИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ

"Биз учун Ўзбекистонга қарши ўйин бу Топ даражадаги баҳс. Рақибимиз кучини биламиз. Лекин биз тайёрмиз. Тайёргарлик яхши кетяпти. Ўзбекистон биздан бир кун кўп дам олиш имкониятига эга бўлди. Ўзбекистон фаворит. Бизда ҳам таркибда катта турнирлар тажрибасига эга ўйинчилар бор. Уларнинг фойдаси катта. Эртанги ўйин масаласини битта гол ҳал қилиш мумкин. Омадга ҳам кўп нарса боғлиқ", - деди БАА бош мураббийи.




"Бизни катта ўйин кутяпти. Ўртоқлик ўйинида БАА жуда кучли ҳаракат қилган ва ғалаба қозонган. Рақибга нисбатан тикланишга вақтимиз кўпроқ эди. Биз орзуимиз сари интилишда давом этамиз. Ният Олимпиада ўйинлари.

Бизда аввалги турнирда иштирок этган бир неча футболчи бор - 8 нафар. Уларнинг тажрибаси кўпроқ. Бироқ бу сафарги турнир Олимпиада учун. Ўйинлар оғир бўляпти. Ҳаммада мотивация юқори. Чемпионликни ҳимоя қилиш осон эмас. Биз албатта энг юқори мақсадларни қўйганмиз.

Кореяга қарши ўйиндан кейин мен айтгандимки, биз турнир етакчилари билан ўйнадик ва гуруҳдан чиқдик. Бу эса осон кечгани йўқ. Биз бу сафар кучимизни тўлиқ тиклашимизга ишончим комил. БААга қарши учрашувгача жисмоний ҳолатимиз яхшиланади.

Ҳамкасбим фикрига тўлиқ қўшиламан. Ростдан ҳам ўйинлар жуда кескин бўлди. Битта гол фарқ кўп учрашув масаласини ҳал қилди. Япония, Эрон, Ироқ, Қатар каби кучлилар эса гуруҳда қийинчиликка дуч келишди. Айни вақтда турнирнинг 8та энг кучли терма жамоа қолди. Буёғига ўйинларни кичик деталлар ҳал қилиб қўяди", - дейди Любинко Друлович.



ҲАКАМЛАР

БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувни хитойлик Фу Минг бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Маълумот учун, Минг 1983 йилда туғилган ва 2014 йилдан буён ФИФА ҳаками сифатида ишлаб келмоқда.


U-23 Осиё чемпионати
Чоракфинал
БАА - Ўзбекистон
19 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 18:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам:
Фу Минг (Хитой)
Қанот ҳакамлари: Ши Сианг ва Као Йи (иккиси Хитой)
Тўртинчи ҳакам: Ма Нинг (Хитой)
VAR ҳаками: Роберт Шон Эванс (Австралия)
VAR ёрдамчи ҳакамлари:
Жеймс Кристофер Бит (Австралия) ва Адҳам Муҳаммад Маҳадмеҳ (Иордания)



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +49   

Фикрлар

+13   
19 янв 10:12:58
Улугбек Рахимов
Омад йигитлар Узбекистон сизлар билан бугун хамма дуода кечга бориб бир бировимизни галаба билан табриклаш насиб этсин
+13   
19 янв 10:07:09
The best time
chechen фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Eslap qolila Xudo xoxlasa bugun yaxshiboev kuni
Узбекистон куни булсин илохим Яхшибоевни Бир УЗИ хеч нарса килолмайди .жамоамиз куни булсин
+9   
19 янв 10:12:24
Rashidbek Raxmonov 141 Jismoniy madaniyat
OLG'A O'ZBEKISTON G'ALABA G'ALABA G'ALABA VA YANA G'ALABA !! VATAN UCHUN OLG'A O'ZBEKISTON)))))))
+8   
19 янв 10:44:48
Дильшод
Стадиондаги ногора базм карнай сурнай чалаетган "мухлислар "диккатига, -Стадионга келин -куйов хам олиб киринглар туй туйдек булсин. Бутин дуне туй куради футбол эмас сизнинг ижроингизда. Бизлар хам мазза килиб Катюша ни эшитамиз, футболни нима кераги бор.
+8   
19 янв 10:30:55
OFFSAYD
Yoki shugun yoki Hech qachon.Hammasi o'zizga bog'liq yigitlar.
+8   
19 янв 10:30:53
Hala Madrid!!!!
Faqat va faqat yigitlarga omad
+7   
19 янв 10:44:16
Дель Пиеро
Таркибни кескин узгартирмасадан Кореа бн булган уйиндака уйин килса Друловични аэропортта кутиб оламиз яхшилаб.
+6   
19 янв 11:04:23
goal.uz
Svet yo'q! Lekin tayorgallik avjida butun mahalla tashqarida ko'ramiz sovuqda. Uzb yutsa hamma rozi. Yeb qo'ysala shuncha odamni kayfiyati rasvo. DUODAMIZ HAMMAMIZ. I L T I M O S Y U T I N G L A R OLG'A VATANIMMMM....
+6   
19 янв 10:45:55
G‘alaba
Olg‘a O‘zbekiston! Faqat g‘alaba kutamiz!
+6   
19 янв 10:45:37
G‘alaba
Olg‘a O‘zbekiston! Faqat g‘alaba kutamiz!
+6   
19 янв 10:08:00
Abubakirov 17
Yaxshiboyev uka iltimos tupni saqlashni urgangin . Sani deb qogan uyinchilar charchab qolishyapti.
Atak bugun xudo xohlasa yutamiz. Guruhda uynagan komondalaramiz orasida bula kopeyka.
+5   
19 янв 12:24:21
Хонмирзо
Bekzod Erkinov. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бўлса бордир. Лекин ўтган асрда русча гапириб атеистик шиорлар айтиб, худо йўқ деб юрганларданми деб ўйладим. Кейин нотўғри маълумот бериб ҳам унга силлиқлик билан тушунтирсангиз провакацион жавоб қайтаради. Адебайор келди мана жавоб дейдимией, сайтга фақат Тошкентликлар киролийди, сан киролмайсан дейдимией. Дадамлар ёшлари етмишда, худо умрларини узоқ қилсин, ибодатдан бўш вақтида бирор нарса билан банд бўлади ёки маними укамними болаларини бирор нарсага ўргатиб ўтиради. Тенгқурлари билан тўпланиб кўнгил ёзиб келишади, бир биримизга ғаниматмиз дейишиб. Ёки узоқ яқиндаги дўстлари касал бўлса кўриб келишади. Бу бекорхўжаликми?? Хуллас ман одамни ёши улуғ бўлса кўпроқ савобли амаллар қилиб умрни беҳуда ўтказмаслик керак деб ҳисоблайман. Қўшилмасаларинг ўзларинг биласизлар.
Дўст, бу темани ёпинг. Тўғри Равшанбек ота ҳам комментлари бировнп шахсига қаратилгани яхши эмас, лекин ёшлари улуғ экан хўп деб ўтиб кетаверинг. Ман доим шундай қиламан, тортишмайман қария одамда деб. Равшанбек ота ҳам қисқагина дуо қилиб қўйсалар бўларди ўзи.
Бугун гина кудратни йиғиштириб барчамиз дуода бўлайлик, илоҳим жамоамиз юзимизни ёруғ қилсин иншааллоҳ.
+5   
19 янв 11:08:41
RAVSHANBEK OTA
Bekzod Erkinov. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғрисини айтинг буни кимдан кўчирдингиз? аниқ биламан, сиз ёзмагансиз. сизни кўпдан буён кузатаман, тўртта жумлани бириктириб гап тузолмайсиз, фикрларингизда на маъно, на мазмун йўқ. Отахонман деган ёш боласиз, чунки отахонлар сайтда вақт ўтказмайди. Масжиддами, уйдами тоат ибодатини қилиб ўтиради. Ҳеч бўлмаганда тенгқурлари билан чойхона қилишади. Кимни уйида отахонлар бўлса гапимга қўшилса керак, кимни отаси телефон титкилаб ёзиб ўтиради?! Масалан ман танийдиган бирорта кексалар телефон титиб ўтирмайди!!!! Омон бўлинг сохта қария!! Р.С. наҳот одамзод сохта обрў, сохта плюс учун шу даражага борса.....
Ана холос ! Сизнинг фикрингиз буйича мен сохта кария отахон булиб колдим - ми ?! Майли , сиз истагандек булаколсин . Футболда булиб утадиган ва футболда руй бериб турадиган чин хакикатни езганим сизга екмабти ! Уз билганингиздан колманг биродар ! Шуни билиб куйинг - ки , мен кекса булсамда бахудаю - бехуда уз вактимни чойхоналарда утказмайман . Тоат - ибодатимни эса Худога шукр уз вактида бажараман . Ал кисса шахсан мен хозирги замон ривожланиб бораетган кекса отахонлариданман . Чойхона - бу бекорчи , ва киладиган иши йук шахсларнинг жойидир !
+5   
19 янв 10:37:42
Abdunazar
Uzb yarim finalga chiqadi, qor yog'ayapti-ku))
+4   
19 янв 11:28:28
footbaalll
3 tur oldidan 15:00da televizorda Sevimli kanalida barcha estrada yulduzlari Ozodbek N Gulsanam va boshqalar u23 ga omad tilashdi keyin esa masjidni körsatishdi u yerda futbolimiz mutassadillari bir qator diniy ulamolar bn birgalikda Quronu tilovat öqishdi va u23 jamoamizga kuch quvvat va OMAD tilab duo qilishdi tögri maglub böldik lekin omadimiz keldi duolar mustajod bölib eron sönggi daqiqalarda ochiq darvozaga gol ura olishmadi va bizni guruhdan olib chiqishdi.
Xulosa örnida nima demoqchiman keling xammamiz qöl ochib duo qilaylik iloxim yigitlar bugun g'alaba qozonsin...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг