Бугун 17:00. Ўзбекистон U-19 – Ҳиндистон U-19

Narzulla Saydullayev
6 ноя 2019
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бугун Осиё Чемпионати-2020 саралашидаги иштирокини бошлайди.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашнинг “F” гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳда Саудия Арабистони, Ҳиндистон ҳамда Афғонистон терма жамоалари билан баҳс олиб боради. U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари Саудия Арабистонидаги Хобар шаҳрида ўтказилади. 

Илк учрашувни вакилларимиз ҳиндистонлик тенгқурларига қарши ўтказади.

6 ноябрь
21:05 | Саудия Арабистони – Афғонистон
17:05 | Ўзбекистон – Ҳиндистон

8 ноябрь
17:05 | Афғонистон – Ўзбекистон
21:05 | Ҳиндистон – Саудия Арабистони

10 ноябрь
21:05 | Саудия Арабистони – Ўзбекистон
17:05 | Ҳиндистон – Афғонистон

Барча учрашувлар Хобар шаҳридаги “Шаҳзода Сауд бин Жалави” стадионида ўтказилади.


Кеча Осиё чемпионати саралашида иштирок этадиган футболчилар рўйхати эълон қилинган эди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz