Бугун 17:00. Ўзбекистон U-19 - БАА U-19

Narzulla Saydullayev
12 окт 2014
Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказади.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоамиз биринчи турда Индонезия устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бугун эса ёшларимиз БАА билан куч синашишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

СПОРТ телеканали учрашувни жонли равишда намойиш этишни режалаштирмоқда.

Гуруҳимиздаги яна бир баҳс Австралия ва Индонезия ўртасида бўлиб ўтади. Бу ўйин 14:00га белгиланган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia