UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Бугун 16:45. Сингапур - Ўзбекистон Янгиликлар

Бугун 16:45. Сингапур - Ўзбекистон

Бугун ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сингапур - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади.

Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз Тошкент вақти билан соат 16:45да Сингапурдаги "Миллий" стадионда майдонга тушади.  


ҲАКАМ

Мазкур ўйинни хитойлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам – Шен Йинҳао. Унга қанотларда ҳамюртлари – Сонг Циангюн ҳамда Жанг Ченг ёрдам беришади. Захира ҳаками – Жанг Лей.

"D" гуруҳи
15 октябрь | 16:45
"Сингапур Миллий стадиони"
СИНГАПУР – ЎЗБЕКИСТОН
Бош ҳакам
: Шен Йинҳао (Хитой)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сонг Циангюн (Хитой), Жанг Ченг (Хитой).
Захира ҳаками: Жанг Лей (Хитой).
Назоратчи: Ала Ал Абади (Ироқ).
Комиссар: Каня Кеомани (Лаос).


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Шу кунга қадар бу жамоалар ўзаро икки бор тўқнаш келишган. ЖЧ-2010 саралаши доирасида кечган баҳсларнинг биринчиси Сингапурда кечган ва унда терма жамоамиз 7:3 ҳисобида ғалабага эришган. Жамоамиз сафида Темур Кападзе, Виктор Карпенко, Сервер Жепаров (2та), Виталий Денисов, Азиз Ибрагимов ва Максим Шацких мезбонлар дарвозасига гол уришган.

Тошкентдаги баҳсда Александр Гейнрих томонидан урилган ягона гол жамоамизга қийин ғалабани келтирганди. Кейинроқ ФИФА бу баҳс натижасини бекор қилган ва Сингапурга 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзган. Бунга Сингапур сафида майдонга тушиши мумкин бўлмаган футболчи ўйнагани сабаб бўлганди.

Демак, Ўзбекистон иккала ўйинда ҳам Сингапурни мағлуб эта олган. Тўплар нисбати ФИФА ҳисоб-китобига кўра 10:3. Аслида эса Сингапур дарвозасига 8та гол урганмиз ва 3та тўп ўтказиб юборганмиз.

02.06.2008 - Сингапур - Ўзбекистон 3:7
Голлар:
Александр Дурич 16, Фаҳрудин Мустафич 31, Жон Уилкинсон 73 - Тимур Кападзе 10, Виктор Карпенко 22, Сервер Жепаров 34, 44, Виталий Денисов 42, Азиз Ибрагимов 62, Максим Шацких 88.

07.06.2008 - Ўзбекистон - Сингапур 1:0 (3:0 техник ғалаба)
Гол:
Александр Гейнрих 80


ГУРУҲДАГИ ВАЗИЯТ

"D" гуруҳида 3та турдан сўнг Саудия Арабистони ва Сингапур 4тадан очко билан пешқадам бўлиб туришибди. Ўзбекистон ҳамда Фаластин ҳисобида 3тадан очко бор. 2 очкога эга Яман гуруҳда ҳозирча сўнгги ўринда бормоқда. 

Бугун Ўзбекистон сафарда Сингапур меҳмони бўлса, Саудия Арабистони Фаластинга қарши сафарда ўйнайди.

 




ЎЙИНДАН ОЛДИН

Кеча иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжуманлари бўлиб ўтди. Биздан Тимур Кападзе ва дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов журналистлар саволларига жавоб қайтаришди.

Сингапур бош мураббийи: "Ўзбекистон билан баҳсда бир сонияга тўхтасак, барчаси тамом..."

Тимур Кападзе: "Абрамов келгач ҳужумкор ўйнай бошладик" (матбуот анжумани)          


Сингапур

Ikhsan Fandi - 45'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа D . 4-тур

15/10/2019, 17:45

3
:
1
Тугади

Узбекистан

Одил Ахмедов - 15', Элдор Шомуродов - 51', Элдор Шомуродов - 90'

Стадион: 12547 томошабин

45'
90'
31'  Shawal Anuar
45'  Ikhsan Fandi
61'  Shawal Anuar (Faris Ramli)
69'  Ikhsan Fandi (Габриэль Юн Йи)
81'  Zulfahmi Arifin (Мухд Ирван Шах)
15'  Одил Ахмедов
51'  Элдор Шомуродов
52'  Отабек Шукуров (Ikrom Alibaev)
57'  Jaloliddin Masharipov
70'  Jaloliddin Masharipov (Sardor Mirzayev)
90'  Элдор Шомуродов
90'  Достонбек Хамдамов (Игорь Сергеев)

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика