UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021". "Турон" мусобақани ғалаба билан бошлади, Қирғизистон жамоасида ҳам ғалаба  2 12:54Ўзингизни синаб кўринг: Ла Лиганинг энг кекса футболчисини биласизми?  5 12:45"Тоттенхэм" Фернандешдан қутулишга қарор қилди  1 12:20"Челси" Аллегрини таклиф қилмоқчи эмас  2 12:09Азизжон Ғаниев: "Суперкубокдаги ғалабани ота-онамга бағишлайман"  9 11:40Азизжон Ғаниев ва "Шабаб Ал Аҳли" - БАА Суперкубоги соҳиби!  11 11:36"Атлетико" Суареснинг маошини кўтаради  5 11:26Эшитдик-да! "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси "Локомотив"га ўтмоқда  18 11:12Карикатура: "Барса"дан ҳайдалган Суарес "Атлетико"да бахтли  2 11:00Варан "Реал"дан кетмоқчи  13 10:56МЮ дарвозабони АПЛнинг бошқа клубига ўтиши мумкин  2 10:33Карикатура: "Ливерпуль" АПЛда 438 дақиқадан бери гол уролмаяпти  14 10:15Мбаппе фаолиятини Ла Лига ёки АПЛда давом эттиришни хоҳламоқда  11 09:58Холанд жамоасининг мағлубияти ҳақида: “Шунчалик жаҳлим чиқдики...”  4 09:38Мбаппе ПСЖ билан шартномаси ҳақида гапирди  4

Бугун 15:15. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23 Янгиликлар

Бугун 15:15. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23

Бугун Таиланддаги U-23 Осиё чемпионатида 3-тур баҳслари давом эттирилади.

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 3-турни Жанубий Кореяга қарши ўтказишади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 15:15да бошланади. Учрашув Бангкок шаҳридаги "Таммасат" стадионида бўлиб ўтади.


ДАСТЛАБКИ ИККИ ТУРДАГИ НАТИЖА

Мусобақанинг 1-турида Ўзбекистон олимпиячилари Эрон билан ўйнашди. Ислом Қобилов биринчи тайм сўнггида Бобир Абдихолиқов ишлаган пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. Бунга форслар иккинчи тайм бошида жавоб беришди - 1:1. Иккинчи турда вакилларимиз Хитойни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ислом Қобилов яна пенальтидан гол урди, иккинчи таймда Нурилло Тўхтасинов тўп киритди.

Жанубий Кореяга эса илк турни Хитойга қарши ўтказди. Қизиқарли ва ҳужумларга бой ўтган баҳс тақдирини биргина гол ҳал қилди. 90+3 дақиқада кореяликлар вакили Ли Донг Жун Хитой дарвозасини ишғол этишди ва ғалабани илиб кетишди - 1:0. Иккинчи турда Корея Эронни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Яна Ли Донг Жун ва Чо Кюн Сеонг гол уришганди. 6 очко тўплаган Жанубий Корея муддатдан аввал чорак финалга чиқиб бўлди. 


U-23 Осиё чемпионати. Жанубий Кореяда иккинчи таркиб йўқ        

 



ЖАНУБИЙ КОРЕЯНИНГ U-23 ОСИЁ ЧЕМПИОНАТЛАРИДАГИ ИШТИРОКИ
2014 йилги мусобақани Жанубий Корея гуруҳда Иордания билан дуранг ўйнаб бошлаганди - 1:1. Кейинги турларда Мьянма (3:0) ва Уммон (2:0) мағлуб этилган. Чорак финалда корейслар Сурияни 2:1 ҳисобида таслим қилишган. Ярим финалда Ироққа имконият бой берилган - 0:1. Учинчи ўрин учун баҳсда яна Иордания билан тўқнаш келган Корея пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганди - 2:3.

2016 йил Қатарда ўтган чемпионатда Корея гуруҳнинг илк турида Ўзбекистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Сўнгра Яман 5:0 ҳисобида тор-мор этилди. Охирги турда Ироқ билан дуранг ўйнаган (1:1) Корея чорак финалга чиққанди. Чорак финалда Иордания 1:0 ҳисобида таслим қилинган. Ярим финалда эса Қатардан устун келган (3:1) Корея финалга чиққанди. Ҳал қилувчи баҳсда Японияга имконият бой берилган - 2:3.

Икки йил олдин Хитойда ўтган мусобақада Жанубий Корея Вьетнам (2:1) ва Австралияни (3:2) мағлуб этди, Сурия билан дуранг ўйнаган (0:0). Чорак финалда Малайзия таслим қилинган - 2:1. Ярим финалда корейслар Ўзбекистон билан тўқнаш келишган ва 1:4 ҳисобида мағлуб бўлишган. Учинчи ўрин учун ўйинда Жанубий Корея Қатарга ютқазиб қўйган - 0:1.

Юқорида ёзилганидек бу икки жамоа U-23 Осиё чемпионатларида икки бор тўқнаш келишган. 2016 йил Жанубий Кореянинг қўл баланд келган - 2:1. Биздан Достонбек Ҳамдамов гол урган эди.

2018 йилги учрашувда вакилларимиз Забиҳилло Ўринбоев, Азизжон Ғаниев, Жасурбек Яхшибоев ва Акром Комилов голлари эвазига ғалаба қозонишган - 4:1.




ЖАНУБИЙ КОРЕЯНИНГ 2019 ЙИЛДАГИ ЎЙИНЛАРИ

U-23 Осиё чемпионати саралаши
Жанубий Корея - Хитой Тайпеи 8:0
Жанубий Корея - Камбоджа 6:1
Жанубий Корея - Австралия 2:2

Ўртоқлик учрашувлари:
Жанубий Корея - Ўзбекистон 3:1
Жанубий Корея - Ўзбекистон 1:2
Жанубий Корея - Саудия Арабистони 2:0
Жанубий Корея - Баҳрайн 3:0
Жанубий Корея - Ироқ 3:3
Жанубий Корея - БАА 1:1



Ўзбекистоннинг U-23 Осиё чемпионати учун якуний рўйхати:

Дарвозабонлар: 1.Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), 12.Машхуржон Муҳаммаджонов ("Насаф"), 21.Низомитдин Зиёвутдинов (АГМК).

Ҳимоячилар: 2.Ислом Қобилов ("Бунёдкор"), 3.Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), 5.Дилшод Саитов ("Насаф"), 13.Шерзод Насруллаев ("Насаф"), 15.Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912"), 19.Илҳом Алижонов ("Навбаҳор"), 20.Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар: 4.Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор"), 6.Азиз Ғаниев ("Насаф"), 7.Шароф Мухитдинов ("Насаф"), 8.Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор"), 9.Жасурбек Яхшибоев (АГМК), 14.Аброрбек Исмоилов ("Сурхон"), 17.Ислом Кенжабоев ("Насаф"), 18.Достон Ибрагимов ("Қизилқум"), 22.Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), 23.Ойбек Бозоров ("Насаф").

Ҳужумчилар: 10.Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), 11.Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор"), 16.Азизбек Амонов ("Локомотив").




Жанубий Кореянинг U-23 Осиё чемпионати учун якуний рўйхати:

Дарвозабонлар: Сонг Бум Кун, Ан Жун Су, Ан Чанг Ги.

Ҳимоячилар: Канг Юн Сеонг, Ким Жаэ Ву, Ким Жин Я, Ким Таэ Хён, Вун Ду Жаэ, Ли Санг Мин, Ли Ю Хён, Жеонг Таэ Вук.

Ярим ҳимоячилар: Ким Донг Хюн, Ким Жин Кю, Манг Сеонг Унг, Ли Донг Гёонг, Жунг Сеунг Вун.

Ҳужумчилар: Ким Даэ Вун, Ум Вон Санг, Ох Се Хун, Ли Донг Жун, Жеонг Ву Йонг, Чо Кю Сеонг.



ҲАКАМЛАР

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги учрашувни япониялик Хироюки Кимура бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Маълумот учун, Кимура 1982 йилда туғилган ва 2014 йилдан буён ФИФА ҳаками сифатида ишлаб келмоқда. 


U-23 Осиё чемпионати
"C" гуруҳи, 3-тур
Ўзбекистон - Жанубий Корея
15 январь 2020 йил. Бангкок. "Таммасат" стадиони. 15:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам:
Хироюки Кимура (Япония)
Қанот ҳакамлари: Хироши Ямаучи ва Жун Михара (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)
VAR ҳаками: Иида Жумпей (Япония)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Рюжи Сато (Япония) ва Аҳмад Абу Бакар Ал Каф (Уммон)
 


Узбекистан (до23)

AFC U23 Championship Grp. C . 3-тур

15/01/2020, 15:15

2
:
1
Тугади

Южная Корея (до23)

45'
90'




Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика