Буффон терма жамоадага ўйин бўйича 5-ўринга кўтарилди

Aslanov Jasurbek
12 июн 2017
Италия терма жамоаси посбони Жанлуижи Буффон ЖЧ-2018 саралаш баҳслари доирасида Лихтейнштейнга қарши баҳсда асосий таркибдан жой олди.

Шу тариқа 39 ёшли посбони Италиянинг бош жамоаси сафида 169-учрашувини ўтказади.

Бу билан у терма жамоада энг кўп ўйин ўтказиш бўйича кучли бешликка кириб олди. Март ойида Буффон терма жамоада ўйин ўтказиш бўйича европалик футболчилар орасида рекорд ўрнатган эди.

Терма жамоада энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олган.

Топ-5:

1. Аҳмад Ҳассан (Миср, ярим ҳимоячи) - 184

2. Ҳуссам Ҳасан (Миср, дарвозабон) – 178

3. Клаудио Суарес (Мексика, ҳимоячи) – 177

4. Муҳаммад Ал Деайя (Саудия Арабистони) 172

5. Жанлуижи Буффон (Италия, дарвозабон) – 169.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Gracenote Live