Буффон ўзи ўйнаган энг яхши уч стадион номини айтди

Mirjalol Normatov
4 ноя 2018, 12:15
ПСЖ посбони Жанлуижжи Буффон ўзи ўйнаган энг яхши уч стадионнинг номини айтди.

"Энг яхшилари? Илк навбатда Ливерпулдаги "Энфилд"ни айтаман. Кейингиси Глазгодаги "Айсброкс" ўйингоҳи. Учинчиси ва энг даҳшатлиси Истамбулдаги "Фенербаҳче" стадиони. У ерда мухлислар шунақанги босим берадики, буни эслашга ҳам одам қўрқади. Ўша ўйиннинг дастлабки 15-20 дақиқасида ўзимизга кела олмагандик. Концентрацияни йўқотиб қўйганимиздан сўнг, ўйинимиз ҳам яхши чиқмаганди", - деди Буффон.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports