UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  0 19:23Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  47 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2

Буффон нафақат буюк дарвозабон, балки олийжаноб инсон эканлиги ҳақида бутун дунё гапирмоқда. Нега? Янгиликлар

Буффон нафақат буюк дарвозабон, балки олийжаноб инсон эканлиги ҳақида бутун дунё гапирмоқда. Нега?

"La Nazione" газетаси чоршанба куни Буффоннинг олийжаноблиги ҳақида матн қоралади.

Буффон ва Аллегри қўл урган иш ҳақида барча билиши лозим.

Ўтган ҳафтада "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин "Ювентус"нинг баъзи футболчилари ва мураббийлари Давиде Асторини сўнгги манзилга кузатиб қўйишга борганликлари ҳақида маълум қилинганди.

Маълум бўлишича, Буффон ва Аллегри Лондондан тўғри Флоренцияга учадиган шахсий самолёт излашган экан. Ушбу чартер-рейснинг барча ҳаражатларини Буффон ва Аллегри ўз чўнтакларидан тўлашган.

Буффон Давиде Асторининг дафн маросимига улгуришни жуда истаган ва ўйингача шахсий самолёт излаган.

"Тоттенхэм" устидан қозонилган ғалабадан кейин Буффон кийиниш хонасига кирибоқ футболчиларга юзланган:

"Биз Лондондан тўғри Флоренцияга учадиган шахсий самолёт топдик. Эртага Давиде Асторининг дафн маросими бўлади. Агарда кимда-ким Давиде Асторини сўнгги манзилга кузатиб қўйишга бормоқчи бўлса, унда тонгда соат 04:30да меҳмонхонанинг чиқиш йўлакчаси олдида кутамиз. Мен қийин ўйинни ўтказиб, ҳордиқ чиқаришни хоҳлаётган футболчиларни жуда яхши тушуниб турибман. Ким истаса биз билан бориши мумкин", - дея ўз сўзларини якунлаган Жанлуижи Буффон.

Соат 04:30да меҳмонхонанинг чиқиш йўлакчасини олдида деярли барча "Ювентус" футболчилари кетишга тайёр бўлиб туришган. Аммо топилган самолёт кичиклиги туфайли бортга фақатгина 9 киши кетиши мумкин бўлган. Натижада Буффон, Аллегри, Аллегрининг ёрдамчиси Марко Ландуччи, Кьеллини, Бенатия, Пьянич, Барцальи, Маркизио ва Ругани Асторининг дафн маросимига йўл олишган. Флоренцияда эса жароҳати туфайли "Тоттенхэм" билан ўйинни ўтказиб юборган Федерико Бернардески ҳамда Де Шильо улар сафига қўшилган.

Маросимга етиб келган "Ювентус" футболчилари ва мураббийларига полиция орқа тарафдаги дарвозадан Санта-Крочега киришни таклиф қилган. Аммо Буффон бунга рад жавобини бериб, Флоренция майдонига чиққан ва у ердаги аҳолига "Ювентус" оғир паллаларда улар билан бирга эканлигини кўрсатган.

Буюк инсон.

Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика