

43 ёшли дарвозабон у тарбия топган "Парма" клубига ўтмоқчи.
Футболчининг хоҳишига таъсир кўрсатаётган яна бир нарса шуки, у ўзининг сўнгги мавсумини асосий таркиб дарвозабони сифатида ўтказмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Жанлуижи "Парма"да 1995-2001 йилларда ўйнаган. Буффон шундан сўнг Турин грандига йўл олган.
Дарвозабон жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, улардан 3тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



