

"Ҳа, бу айнан биз кўришни истаган "Ювентус". Жамоа айни пайтда турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Лекин, ҳали ўйинни кучайтиришимиз лозим. "Ювентус" ҳеч қачон ўз олдига кумуш медаль олишни мақсад қилиб қўймайди. Биз яна чемпион бўлишни истаймиз.
Умид қиламанки, жамоанинг ғалабали серияси ҳали узоққа чўзилади", - дейди Буффон.



