UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   28 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  217 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Бу қизиқ. Санжар Асқаралиев Мурод Исмоилов билан юз берган воқеага муносабат билдирди Янгиликлар

Бу қизиқ. Санжар Асқаралиев Мурод Исмоилов билан юз берган воқеага муносабат билдирди

"Андижон" - "Нефтчи" ўйинидан сўнг нима бўлганди?

Аввал хабар берганимиздек, “Андижон” футболчилари бўлмиш Иброҳим Отахонов билан Санжар Асқаралиевнинг Ўзбекистон чемпионати ва Кубок ўйинларида иштирок этиш хуқуқини берувчи лицензиясини ПФЛ олиб қўйди. Бунга “Нефтчи” билан ўтган ўйиндан сўнг юзага келган жанжал сабаб бўлди. Холатга ойдинлик киритиш мақсадида бевосита унинг “қаҳрамонларидан” бири бўлган Санжар Асқаралиевни суҳбатга тортдик. 

- “Нефтчи” билан ўйин чоғида меҳмонлар устози Исмоилов жамоадошим Отахоновни бир неча бор онасидан келиб ҳақоратлади. Иброҳимни волидаи муҳтарамаси яқинда оламдан ўтганди. Раҳматлик онасидан келиб сўкса, ҳеч ким бунга чидай олмаса керак. Боз устига йигит кишига бундай гап эшитиш оғир. Иброҳим шундай ҳақоратлардан сўнг табиийки ўйиндан кейин асабларини жиловлай олмади ва кийиниш хонасига кириб кетаётганида Исмоиловга тазйиқ ўтказишга уринди. Мен эса уларни ажратиш мақсадида борганимдаёқ, Мурод Исмоилов менга қўли билан зарба берди. Кейин ўртамизда жанжал бироз жиддийлашиб кетди. Билсангиз керак, бу мураббийни ёқтирмайман. “Нефтчи”дан айнан Исмоилов деб кетганман. Шундан бери унга бўлган ҳурматим сўнган. Жанжалдан кейин ИИБ ходимлари тилхат ёздириб олди. Иброҳим билан Исмоилов ярашиб олишган бўлсада, мен у билан ярашишни истамайман. 

- Ўйиннинг эртаси куни клуб қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мен ва Отахоновни лицензиясини ПФЛ ходимлари сўраганини, агарда уни Тошкентга олиб бориб берилмаса, жамоадан 6 очко олиб ташлаши мумкин эканлиги борасида огоҳлантиришган. Шундан сўнг лицензияни ПФЛга тақдим этишди. Энди ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов сафардан келгач, якуний қарор чиқарилар экан. Фарҳод Абдуалиевич айни дамда ёшлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда экан. 

- Бугунги кунда машғулотларда иштирок этяпмиз. Лекин тўғриси, иштиёқ йўқ. Машғулотларда нима учун ишлаётганингизни ҳам тушунмайсан киши. Руҳан салбий таъсирини ўтказмоқда. Бош мураббий Эдгар Гесс кайфиятимизни кўтаришга уринмоқда ва ҳали ҳаммаси яхши бўлишига ишонтирмоқда.

- “Нефтчи” билан ўйинда Исмоиловгами ёки кимгадир нимадир исботлаш учун тушган эмасман. Ҳозир бундай ёшда эмасман. Одатдагидек тайёргарлик кўриб, фақат ютиш учун майдонга чиққандим. Мурод Исмоилов мен учун ҳеч ким эмас. “Нефтчи” устози бўлса, буни менга заррача қизиғи йўқ. Унга ниманидир исботлашни ўзимга эп кўрмайман. 

- Фарҳод ака Магометов сафардан келгач керак бўлса, олдига бориб узур сўрашга тайёрман. Шунча йил футбол ўйнаб, фаолиятимни бунақа хуник тарзда якунлашни истамасдим. Ҳар холда озми-кўпми мухлисларни эътиборига тушганман. Футболчиликни ҳам шунга монанд чиройли тугатмоқчиман – дейди Санжар Асқаралиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика