Эсласангиз, “ЦСКА”нинг собиқ ва шу билан бирга таниқли бош мураббийи Валерий Газзаев УЕФА босқичидаги қайсидир ўйинда агарда жамоаси ғалаба қозонса мўйловини олдиришга тайёр эканлигини айтганди.
Яқинда шунга ўхшаш бир гап эшитиб қолдик. Эмишки, “Нефтчи” устози Мурод Исмоилов 3-турда “Навбаҳор” майдонидан дуранг натижа билан қайтиб келинаётган пайтда шогирдлари олдига битта шарт қўйган. Яъни эртага “Нефтчи” ўз майдонида “Қизилқум”ни мағлубиятга учратса, Исмоилов ўйиннинг эртасига сочини калга олдиришга тайёр эканлигини маълум қилган. Бош мураббий ҳазиломуз тарзида шогирдларини ғалаба сари етаклаётгани эса албатта диққатга сазовордир!