UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  0 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  0 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  6 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  0 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  1 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  24 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  7 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  3 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  134

Бу — қизиқ. «Локомотив» ўтган йилги кўрсаткичини такрорлаб чемпион бўлди Янгиликлар

Бу — қизиқ. «Локомотив» ўтган йилги кўрсаткичини такрорлаб чемпион бўлди

Якунига етган олий лиганинг ушбу мавсумида мухлислар янги чемпион номини билиб олишди. Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлди.


Чемпионликни қўлга киритган «Локомотив» олий лигада жами 74 очко тўплади. Қизиғи шундаки, «темирйўлчилар» ўтган йил ҳам айнан шунча очко жамғарган, бироқ чемпион бўла олишмаганди. Жамоа ўтган йил «Пахтакор»дан атиги бир очко ортда қолиб, иккинчи ўрин билан кифояланганди.

Аммо бу мавсумда 74 очко йиғиш чемпионлик учун етарли бўлди. Статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, жуда қизиқ ва деярли бир хил рақамларга дуч келамиз. Эътибор беринг, «Локомотив» бу мавсум олий лиганинг 30 ўйинидан 23тасида ғалаба қозонди, 5 марта дуранг ўйнаб, икки бор мағлуб бўлди. Жамоа ўтган йил ҳам худди шундай кўрсаткични қайд этган: яъни, 23 ғалаба, 5 дуранг ва 2 мағлубият.

Фақат тўплар нисбатида бироз фарқни кўрамиз. Бу борада бу йилги кўрсаткич: 77-24. Ўтган йилгиси эса 66-22. Демак, жамоанинг гол уришида сермаҳсуллик ошган, чунки «Локо» бу йил ўтган йилга нисбатан 11та кўп гол урди.

Яна бир қизиқ маълумот шуки, «Локомотив» уй ва сафар учрашувларида ҳам ўтган йилги билан бир хил кўрсаткичга эга бўлди. Жамоа уй баҳсларида 13 бор зафар қучиб, 2 марта дуранг ўйнади ва умуман ютқазмади. Ўтган йил ҳам худди шу ҳолат рўй берганди. Сафарда эса 10та ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият. Қизиғи, бу борада ҳам ўтган йилги рақамлар айни. Фақат тўплар нисбатида ўзгариш бор: бу йил уйда 44-8, сафарда 33-16. Ўтган йил эса уйда 37-7 ва сафарда 29-15.

Кўряпсизми, футболда бир хил натижани такрорлаб ҳам чемпион бўлиш мумкин. Фақат бунинг учун жамоадан ҳаракат ва рақибларнинг ўзаро ўйинларда қоқилиши талаб этилади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика