Бу қизиқ. Бундеслигада мавсум тўпурари ҳали бирор марта асосий таркибда тушмаган

Omonjon To`xtamirzayev
10 окт 2018, 14:05
Дортмунднинг "Боруссия"си ҳужумчиси Пако Алькасер 7 тур ортда қолган бўлсада, ҳали бирор марта асосий таркибга киритилмади.

25 ёшли испаниялик футболчи ёзда каталониянинг "Барселона"сидан Дортмунднинг "Боруссия" клубига ижара асосида ўтганди. 

Янги мавсум бошланди ва 7-тур учрашувлари ҳам ортда қолди. Тўпурарлар пойгасидаги вазиятга эътибор берадиган бўлсак, Пако 1-ўринда (6 та гол). 

Эътиборли жиҳати шуки, ўтган 7 тур мобайнида Алькасер бирор марта ҳам учрашувни асосий таркибда бошламаган ва бугунги кунгача майдонда бор йўғи 81 дақиқа ҳаракат қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Instat.com