Британиянинг энг бой кишиси Франция клубини сотиб олди
27 авг 2019 01:30
Янгиликлар
Британиянинг энг бой кишиси Франция клубини сотиб олди
Британиялик миллиардер Жим Ретклифф «Ницца» президентига айланди.
66 ёшли тадбиркорга тегишли бўлган Ineos компанияси Франция жамоасининг акцияларини Aiglonʼдан (Хитой ва АҚШнинг қўшма компанияси) сотиб олган. Келишувнинг тўлиқ суммаси эса 100 млн. еврони ташкил этди.
Ретклифф клубга инвестиция киритиб, уни мунтазам еврокубокларда қатнашадиган рақобатбардош жамоага айлантирмоқчилиги ҳақида айтган. Шунингдек, у «Швейцария»нинг «Лозанна» клуби раҳбари ҳам ҳисобланади.
Айтиш жоизки, 66 ёшли тадбиркор ўтган йили Буюк Британиянинг энг бой инсони сифатида эътироф этилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар