UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  31 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  5 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  107 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Брендан Рожерснинг "Ливерпуль"да эслаб юрадиган 10 хотираси Янгиликлар

Брендан Рожерснинг "Ливерпуль"да эслаб юрадиган 10 хотираси

Бир неча кун олдин "Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерс ўз жамоасининг навбатдаги мағлубиятидан сўнг истеъфога чиқарилди.

Ушбу ажойиб мураббийининг "қизиллар"даги 10та эсда қоларли воқеаларини хотирлаймиз.


2013 йил, апрель

"Ливерпуль" ўз уйида "Челси"ни қабул қилганди. "Қизиллар" ҳужумга ўтган бир вазиятда, кутилмаганда Луис Суарес рақиб жамоа ҳимоячиси Бранислав Ивановичнинг қўлини тишлаб олади. Бир кун ўтар ўтмас ушбу воқеа бутун дунёни ларзага солади. Қандай қилиб фантастик ҳужумчи рақибининг қўлидан тишлаб олиши мумкин. Бу вазият АПЛ тарихидаги энг эсда қоларли воқеалардан бирига айланди. Уругвайлик ҳужумчи эса 10та учрашувга дисквалификация қилинди.



2013 йил, декабрь

Луис Суарес "Норвич"га қарши ўйинда ўз ҳисобига 4та гол ёзиб қўяди. Уругвайлик ўша голларнинг бирини деярли майдон марказидан дарвозага жойлаб қўяди.



2014 йил, февраль

"Ливерпуль" "Энфилд"да "Арсенал"ни голлар билан меҳмон қилади. "Қизиллар" ўша куни ўз мухлислари учун голлар шоуси уюштириб беради. Баҳс эса 5:1 ҳисобида якунланади.



2014 йил, март

"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этади. Мерсесайдлар сардори Стивен Жеррард икки бора пенальтини амалга ошириб ўз жамоасига ғалаба олиб келади. Баҳсдаги сўнгги голни Луис Суарес ўз ҳисобига ёзиб қўяди. Бу ғалабадан бир неча кун ўтиб Дэвид Мойес МЮни тарк этди.



2014 йил, апрель

"Энфилд"да "Манчестер Сити" 3:2 ҳисобида таслим этилади. Айнан ўша вақтда чемпионлик учун пойга авжида эди. Учрашувдаги якуний ҳисобни Филиппе Коутиньо ўрнатади ва "қизиллар"га ғалаба келтиради.



2014 йил, апрель

Рожерс хотирасидаги энг аламли воқеа "Челси"га қарши баҳсда жамоа сардори Стивен Жеррарднинг сирпаниб кетиши бўлади. Ўша вазиятда Демба Ба Жеррарднинг олдида бўлади ва эгасиз тўпни олиб "аристократ"ларга муҳим ғалабани олиб келади.



2014 йил, май

Мавсумнинг сўнгги баҳсида "Ливерпуль" мухлислари, футболчилари, мураббийлари аламдан йиғлашади. Чунки айнан ўша куни "Манчестер Сити" "Ливерпуль"даги чемпионликни илиб кетади. Ливерпуль аҳлининг бир неча йиллик орзуси чилпарчин бўлади.



2014 йил, ноябрь

Брендан Рожерс "Ливерпуль"ни Чемпионлар лигасига қайтаради. Ноябрь ойида мерсесесайдлар "Реал"га қарши майдонга тушишади ва ўз уйида 0:1 ҳисобидаги мағлубиятга рози бўлишади.



2015 йил, январь

"Ливерпуль" билан  шартномаси якунланаётган Стивен Жеррард фаолиятини МЛСнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клубида давом эттиришини маълум қилади. Унга ўрганиб қолган мухлислар кўзда ёш билан Стив Жини кузатиб қўйишади. Бош мураббийи Брендан Рожерс эса уни жамоада қолиши уриниб ҳам кўрмайди.



2015 йил, май

Рожерснинг жамоаси тўкилиб кетаётгандек тасаввур уйғонар эди. "Ливерпуль" "Бриттани Стэдиум"да "Сток Сити"га қарши баҳсда рақибнинг олтита голига бор-йўғи битта гол билан жавоб қайтаради. Бу мавсум якунланишидаги "Ливерпуль"нинг энг йирик мағлубияти бўлиб қолади.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика