Брендан Рожерс: “Шубҳасиз, Шмейхель Алиссон ва Эдерсон билан бир хил даражада“

Alisher
23 ноя 2019, 14:11
«Лестер» бош мураббийи Брендан Рожерс “тулкилар“ дарвозабони Каспер Шмейхелни Алиссон ва Эдерсон билан таққослади.

Эслатиб ўтамиз, Алиссон “Ливерпуль“ дарвозасини қўриқласа, Эдерсон “Манчестер Сити“нинг асосий дарвозабони ҳисобланади.

“Каспер шубҳасиз, Алиссон ва Эдерсон билан бир хил даражада. У Англиядаги энг яхши дарвозабонлардан бири. Умид қиламанки, сиз унинг барча кучли фазилатларини кўргансиз. Ҳамма унинг отаси ҳақида гапиради, лекин унинг ўзи ҳам қийин йўлни босиб ўтган. У ижарага кетди, Шотландияда ўйнади. Сиз Петер Шмейхелнинг ўғли сифатида ўзини кўрсатиш қанчалик қийинлигини билмайсиз, аммо у буни умр бўйи қилган“ - дейди Рожерс.

Каспер Шмейхелнинг отаси Петер 90 йилларда “Манчестер Юнайтед“даги ўйинлари орқали танилган.

Кичик Шмейхель "Лестер"да 2011 йилдан бери тўп сурмоқда. 2015/16 йилги мавсумда у “тулкилар“ билан Англия чемпионлигини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail