Breaking: Суперлигада илк истеъфо "Навбаҳор"да кузатилди

Mirjalol Normatov
12 мар 2021, 23:55
Ўзбекистон чемпионати 2021 йилги мавсумида илк истеъфо кузатилди.

Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” учун ҳар бир ўйин муҳим ва финалга тенг. Аммо кутилмаганда жамоа 1-турда ўз майдонида “Сўғдиёна”га имкониятни бой берди (0:1). Шу боис, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти жамоа мураббийлар штабида ўзгариш қилишга қарор қилди. 

Клуб раҳбарияти қарорига кўра, шу кунгача клубда маслаҳатчи – мураббий сифатида фаолият олиб борган тажрибали мутахассис Виктор Романович Жалилов “Навбаҳор”га бош мураббий этиб тайинланди. 

Эслатиб ўтамиз, Виктор Жалилов “Навбаҳор”да 1995-2000, 2003-2004, 2010 йилларда фаолият юритган ва жамоамиз билан бирга кўплаб совринларни қўлга киритган. “Навбаҳор” тарихидаги ягона чемпионлик унвонига ҳам 1996 йили Виктор Романович даврида эришилган.   


Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати