

Олдинроқ хабар берилганидек, Моуриньюнинг истеъфоси "Тоттенхэм"га 30 млн фунтга тушади. Клуб президенти Дэниэл Леви қарорни мавсум сўнггида қабул қилмоқчи эди. Тез орада расмий маълумот берилиши кутилмоқда.
Лондон жамоаси сўнгги 6та ўйинда атиги 1 очко тўплади. Бу даврда "Тоттенхэм" Европа Лигасини ҳам тарк этди.
"Тоттенхэм" АПЛда 50 очко тўплаган ҳолда 7-ўринда бормоқда.
Хабарларга кўра, португалиялик мутахассис Европа Суперлигасига қарши чиққан ва бу ҳам истеъфога сабаб бўлган.



